FATTOHHON.COM
« Все новостиАктёр Адиз Ражабов эндиликда хонандалик билан ҳам шуғулланар экан. Яқин кунларда қўшиғига клип суратга олдирар экан.
Адиз Ражабов: - Қўшиқ айтиш мен учун ҳар доим хобби бўлиб келган. Клип суратга олдириб, концертлар қўйиш ниятим, йўқ, ҳозирча.
* * * * * * * * * *
«Беном» гуруҳидаги Сарвар “Омадли йигитлар” фильмида суратга тушган бир қизни севиб қолибди.
У яқинда уйланаётган экан?
Сарвар “Беном” гуруҳи: - Йўқ, биринчи гап ноўрин. Биз санъаткорлар доим ҳамма билан яхши муносабатдамиз. Масалан, иш юзасидан ёки ишга оид сабаб билан актрисалар билан гаплашиб қоламиз. Ҳамкасбмиз. Буни кўрганлар бошқа фикрларга боришлари ҳам мумкин. Лекин, бирор актриса билан ундай яқин муносабатда эмасман!
Иккинчи саволга келсак, фақатгина келгуси йилда уйланиш ниятим бор. Лекин, ҳали қиз топилганича йўқ!
* * * * * * * * * *
Жаҳонгир Позилжонов ва Жавлон Шодмонов “Божалар”нинг 25 май концертидан сўнг, тортишиб уришиб қолишган. Ҳозирги кунда ҳаттоки, саломлашишмаётган ҳам экан.
Жавлон Шодмонов: - Бу гаплар мутлақо асоссиз! Мана ҳозиргина Жаҳонгир акам билан янги клипни суратга олиш ишларидан бирга қайтдик. Жаҳонгир акамни мендан ёшлари катта, қолаверса мен фильм суратга олишни ҳам Жаҳонгир акамдан ўрганганман, жуда ҳам ҳурмат қиламан. Қолаверса, Жаҳонгир Позилжоновни янги фильмида ҳам бирга суратга тушяпмиз! Сўнг, мен суратга олаётган фильмда ҳам, Жаҳонгир акам билан бирга роль ижро этамиз!
Феруза Фаттохова