FATTOHHON.COM

« Все новости

ЗУЛАЙҲО БОЙХОНОВА, САМАНДАР ҲАМРОҚУЛОВ ВА БОШҚАЛАР ИШТИРОКИДА “ОБОД ЮРТГА МУНОСИБ ФАРЗАНД БЎЛАЙЛИК” МАВЗУЙИДА... 19.06.2013 05:48

foto(1)_158.jpg  foto(7)_91.jpg

“Обод турмуш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, Мустақиллик байрамининг 22 йиллигини муносиб кутиб олиш ҳамда муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда миллий эстрада санъатини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ҳайрли ишлардан кенг жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида, жорий йилнинг 20 июнь куни соат 17-00да Бирлашма маблағлари ҳисобидан капитал таъмирдан чиқарилган Наманган шаҳар Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли боғ ҳудудида жойлашган амфитеатрнинг очилиши, ҳамда вилоят хокимлиги билан ҳамкорликда, Наманганда туғилиб, ҳозирда Тошкент шаҳрида ижод қилаётган

foto_1147.jpg

Ўзбекистон халқ артисти Зулайхо Бойхонова,

foto(2)_141.jpg

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Самандар Ҳамроқулов, “Ниҳол” мукофоти совриндори Малика Эгамбердиева каби таниқли ва ёш эстрада хонандалари иштирокида “Обод юртга муносиб фарзанд бўлайлик” мавзуида ижодий учрашув ва гала-концерт ўтказилади.

 

Таъкидлаш лозимки, Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли боғда жойлашган амфитеатр биноси таъмирталаб бўлиб, ночор аҳволга келиб қолганлиги маданият ва санъат ихлосмандларини ҳамда кенг жамоатчиликни ташвишга солаётган эди. Вилоят ҳокимлиги билан келишилган ҳолда мазкур мажмуа Бирлашманинг Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси балансига олиб берилди ва ушбу бино қисқа муддатларда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг маблағлари ҳисобидан тўлиқ капитал таъмирдан чиқарилди. Амфитеатр саҳнаси янгиланди, 800 кишилик янги ўриндиқлар ўрнатилди, овоз кучайтиргич ва саҳна чироқлари (светомузика) каби замонавий техника жиҳозлари билан таъминланди. Таниқли санъаткорлар ва соҳа жонкуярларининг таклиф ва мулоҳазаларини инобатга олиб, эски амфитеатрга “Наво” ёзги концерт зали деб ном берилди.

Эндиликда бу муҳташам мажмуада нафақат Наманган, балки водий вилоятлари ҳудудида улғаяётган ёш истеъдод соҳиблари иштирокида турли танлов ва фестиваллар, жумладан, “Ниҳол”, “Ягонасан, муқаддас Ватан!”, “Марди майдон!” жонли ижродаги қўшиқлар фестивали каби ёшлар ижодини қўллаб-қувватлашга бағишланган мадний тадбирларнинг минтақавий босқичларини ўтказиш имконияти ҳам пайдо бўлади.
Шу билан бирга, муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан ташкил этилган Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг малакали профессор-ўқитувчилари, йирик олимлар, мусиқашунослар, соҳанинг заҳматкаш фидойилари каби маданият намояндаларини таклиф этиб, турли маҳорат дарслари, миллий эстрада санъатини ривожлантиришга бағишланган анжуманлар, ижодий мулоқот ва давра суҳбатлари ташкил этиш ҳамда эстрада хонандалари ва ижодий гуруҳларнинг ўзаро тажриба алмашишлари учун барча шарт-шароитлар муҳайё қилинди.
Айтиш мумкинки, ушбу санъат маскани ҳаммамиз учун энг улуғ, энг азиз айём – Мустақиллик байрамининг 22 йиллиги арафасида ижодкор ёшларга байрам совғаси бўлади десак, асло муболаға бўлмайди.