FATTOHHON.COM
« Все новостиЖорий йилнинг 10 август куни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Андижон вилояти ҳамда, Олтинкўл туман Кенгашлари ҳамкорликда партиянинг электорат вакиллари бўлган ногиронлиги бўлган шахслар учун “Азиз ва ягонамсан жонажон, Ўзбекистоним” шиори остида партиянинг “Ҳар бир инсон учун муносиб байрам” акцияси доирасида тадбир ташкиллаштирилди.
Маданият вазирлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, тадбир доирасида акция иштирокчиларига Андижон вилоят тарих ва маданият давлат музейи ва унинг бўлимларига бепул ташриф уюштирилди.
Имконияти чекланган тадбир иштирокчиларига музей ходимлари ва партия аъзолари кўмагида музейда ватанимиз тарихи, табиати ва тарихий обидалари билан кенг танишиш имконияти яратилди.
Тадбир иштирокчилари кўрсатилган эътибор ва ғамхўрлик хамда яратилган шароитлар учун ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.