FATTOHHON.COM

« Все новости

АЛИШЕР УЗОҚОВ: ИККИНЧИ ГОЛ, ЎЙИНДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТ? 20.06.2013 11:00

 foto(2)_142.jpg

Алишер Узоқов ўз орзусига эришиб, футбол оламига қадам қўйганлиги ва “Истиқлол” жамоасида профессионал ўйинчи сифатида, ўз фаолиятини бошлаганлиги ҳақида хабар қилгандик. (МАҚОЛАГА ЎТИШ!)

Куни кеча, Алишер Узоқов футбол ўйинларидан бирида ўз командасини илк голи билан қувонтирди!

 

 foto_1148.jpg

Алишер Узоқов: - “Локомотив” майдонида, “Истиқлол” ва “Локомотив”  ўртасида кечган ўйинда, 4:0 ҳисобида ғолиб бўлдик! Ўша тўртинчи голни мен урдим. Бу жамоадаги биринчи голим! Учинчи бор жамоанинг футбол ўйинида иштирок этишим ва бу гал заҳирадан ўйинга тушиб, гол урдим. Иккинчи голни ҳам ургандим, лекин у ўйиндaн ташқари ҳолат, деб гол ҳисобига ҳисобланмади.

Ҳозирда фақат футбол билан шуғулланяпман! Машғулотларга бораман, ундан сўнг спорт учрашувларига бориб келамиз. Анча спорт формамни ҳам тиклаб олдим.

(самимий кулиб, ҳазил билан) Актёрлик нималигини бироз унутгандайман. Нима эди у?

(самимий кулади) Ҳозирча фақат спорт ва футбол. Шунча роль ижро қилдим, ҳозирча етади. Шунча ролларимни, фильмларни кўрганликлари учун ҳам раҳмат! Актёрликни давом эттириш ниятим йўқ! Лекин, режиссёр сифатида, албатта фильм суратга оламан! Аммо, ҳар уч-тўрт ойда эмас, бир-икки йилда битта, мазмунли фильм суратга олмоқчиман.

 

Саида Вахобова

foto(1)_159.jpg