FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистонни халқаро ҳамжамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзосига айлантирган Мустақиллик барчамиз учун азиздир. 2018 йил 28 июнда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, Ўзбекистон Мустақиллигининг йигирма етти йиллиги тантаналари «Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!» шиори остида ўтказилади.
Ватанимиз Мустақиллик айёмининг йигирма етти йиллигини муносиб кутиб олиш ва нишонлаш мақсадида, байрамга тайёргарлик кўриш ҳамда, уни ўтказиш бўйича Республикамизда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Албатта маданий тадбирларсиз ҳеч бир байрам ўтказилмайди. Маданият вазирлиги ва унинг тасарруфидаги тизим ташкилотларининг ходимлари байрамни муносиб нишонлаш учун бел боғлаб хизмат қилишмоқда.
Маданият вазирлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, Вазир Бахтиёр Сайфуллаев ҳам, ҳар куни ижодкорлар билан саҳнада тайёргарлик ишларини, асл режиссёрлик касби билан ўтказмоқда.
Яқинда барчангиз телевидение орқали жонли эфирда узатилган Тожикистонлик дўстларимиз билан ҳамкорликда тайёрланган концертни томоша қилдингиз, бунинг ортида ётган меҳнатни “Ўзбекистон” Халқаро форумлар саройининг саҳнасида ўз чиқишларини намоён этган ижодкорлар яхши биладилар, табиийки Мустақиллик байрам концерти ҳам шундай катта тайёргарлик жараёнларини талаб этади. Ҳар бир ижод маҳсули ўзгача бўлиши, такрорланмаслиги борасида янги ғояларни излаб топишга ундайди. Ҳозирда тайёргарлик жараёнлари жадал давом этмоқда.