FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида 6-10 сентябрь кунлари Хақаро Мақом санъати Анжумани ўтказилади. Ушбу Анжуманга 75та давлатдан хорижий меҳмонлар келиши кутилмоқда.
Албатта ўзбекистонликлар меҳмондўст халқ бўлгани учун тайёргарлик ишлари кенг кўламда, шиддат ва ҳамжихатликда олиб борилмоқда.
Бир неча ойлар давомида қурилиш, қайта таъмирлаш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, инновацион ғоялар билан барпо этилган ёритиш ускуналари тунни кунга айлантиргудек. Оқ Сарой ҳудудида меҳмон ва мезбонлар учун барпо қилинаётган 1800 ўринли махсус амфитеатр бир неча кундан сўнг концерт томошарини ўтказади.
Оқ Саройнинг халқ билан гавжум кўчалари байрам шукухини тараннум этмоқда. Шаҳрисабз шаҳрига ташриф буюрган инсон гўё бир эртакка тушиб қолгандек ўзини хис этади, мафтункор табиати қўйинида меҳмон уйларининг қад рослагани, ватанимизнинг барча ҳудудларини тарихини ва маданиятини ифода этувчи махсус саҳна кўрилмалари ҳамда хунармандларнинг миллий махсулотлари кўзни қувонтиради.
Ҳар куни Анжуман Ишчи гуруҳининг штаби турли масалалар юзасидан муҳокама ва бахслар олиб боради, ечилмаган муаммоларни бартараф этиш юзасидан тезкор хукмлар чиқариб бирдамликда фаолият юритади.