FATTOHHON.COM

« Все новости

ЖАҲОНГИР ПОЗИЛЖОНОВ: ЯНГИ ФИЛЬМИМ... 22.06.2013 11:04

foto_1155.jpg

Жаҳонгир Позилжонов ҳозирда режиссёр сифатида янги фильм суратга олиш ишлари билан банд.

foto(2)_149.jpg

ЖАҲОНГИР ПОЗИЛЖОНОВ: - Ҳозирги кунда “Ажаб бўпти!” фильмининг суратга олиш жараёнларини тугатмоқдамиз. Монтаж жараёнларини бошлаш арафасидамиз. Бу фильмда бош ролни ўзим ижро қилдим. Шунингдек, Муҳаммадисо Абдулхаиров, Жавлон Шодмонов, Отабек Мирзахолов, Дилшод Мирзамуродов, Ҳосият Ҳусанова, Гулчеҳра Носирова ва ёш ҚВЗ жамоаси йигитлари ҳам турли ролларни ижро қилишди.

Фильм тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, жуда ҳам эрка ўсган бир йигит ҳақида. Ёши катта бўлса ҳам, масъулиятни билмайдиган, уйланмаган, ўзини худди ёш боладек тутадиган, келажагини ўйламаган, бир иш ёки ўқишга қизиқмаган, фақат отасининг пулини совуриб, отасининг чўнтаги ҳисобига яшайдиган, ҳаттоки отаси ҳам тарбиялай олмаган йигит! Лекин, унинг ҳаётида шундай бир пайтлар келадики... Воқеалар ривожи қандай бўлишини эса, фақат фильм катта экранга чиққанда кўриб билиб олиш мумкин.

Саида Вахобова

foto(1)_166.jpg