FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЎЗБЕКНАВО” ЭСТРАДА БИРЛАШМАСИНИНГ САНЪАТИМИЗ РИВОЖИ ЙЎЛИДА НАВБАТДАГИ ҚАДАМИ ОЛДИДАН... 24.06.2013 09:59

foto(8)_87.jpg

Ўзбек халқи азалдан ўзининг кучли санъати, классикаси билан машҳур. Устоз санъаткорларимиз ўз вақтида, ҳаттоки микрофонсиз жонли ижрода куйлаганликларини ҳалигача эътироф этилади. Бугунги кунда ҳам, ўзбек халқи миллий анъаналарни унутмаган ҳолда, ўз миллий санъати билан жаҳон аҳлини ҳам ҳайратга солиб келмоқда. Ўзбек санъати умрбоқий ва у авлоддан авлодга ўтиб келмоқда.

Бугунги кунда ҳам ёш санъаткорларни қўллаб-қувватлаш, уларни ҳақиқий жонли ижрода куйлашлари, ўз устозларига муносиб кучли санъаткор бўлиб етишишлари учун, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан барча зарурий чора-тадбирлар кўриб келинмоқда. “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан, мунтазам равишда ўтказиб келинаётган  “Марди майдон” жонли ижродаги қўшиқлар фестивали ҳам, ёш санъаткорларнинг истеъдодини юзага чиқаришдаги энг муҳим тадбирлардан биридир.

foto(11)_62.jpg

25 июнь куни Ўзбекистон Давлат Консерваториясида соат 16.00 да бўлиб ўтадиган навбатдаги “Марди майдон” жонли ижродаги қўшиқлар фестивали олдидан, 24 июнь куни, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг “Аквариум” залида, ёш истеъдодларнинг асосий концерт олди репетицияси бўлиб ўтди.

foto(13)_56.jpg

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси бош директори Азамат Ҳайдаровнинг ўзи, репетиция жараёнларига бош бўлиб, ҳар бир қўшиқни диққат билан тинглаб, ёшларга зарурий маслаҳатлар берди.

foto(9)_74.jpg

Ҳар бир қўшиқнинг ижро этилиш даражаси, ҳаттоки ёш хонандаларнинг либослари, қўшиқ вақти ўзини тутиши, қўшиқ сўзлари ва мусиқасидаги кичик деталларгача назардан қочирмай, аҳамият бериб, муносиб бўлмаган қўшиқларни дастурдан чиқаришига ҳам тўғри келди.

foto(7)_96.jpg

Асосий репетицияда май ойида бошланган кастинг жараёнида, овоз имкониятлари ва маҳорат даражасига қараб, саралаб олинган ёш истеъдодлар иштирок этдилар. Жумладан, Акмал Ибодов, Жаъфарбек Мадаминов, Наврўза Аббосова, Иброҳим Мамадалиев, Азиза Муҳамедова ва бошқалар...

foto(14)_52.jpg

Ёш истеъдодларнинг репертуари ҳам ҳар хил бўлиб, жаҳон эстрадасидан тортиб, ўзбек миллий мумтоз қўшиқлари ҳам бор.

foto(1)_169.jpg

Жонли ижрода, ўз қўшиқлари билан ўзбек санъати ривожига ўз ҳиссаларини қўшмоқчи бўлиб турган бу ёшлар орасидан, келажакда устоз санъаткорларимиздек ҳақиқий санъат дарғалари етишиб чиқса ажаб эмас.

Демак, барчангизни 25 июнь куни Ўзбекистон Давлат Консерваториясида соат 16.00 да бўлиб ўтадиган навбатдаги “Марди майдон” жонли ижродаги қўшиқлар фестивалига таклиф қилиб қоламиз!

Саида Вахобова

foto(12)_58.jpg

foto(2)_152.jpg

foto(5)_109.jpg

foto(3)_131.jpg

foto(4)_115.jpg

foto_1158.jpg