FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев ҳозирда ўзининг бу йил 6 ноябрдан 12 ноябрга қадар “Халқлар дўстлиги” саройида бўлиб ўтадиган янги яккахон “Юрак” деб номланган концерт дастурига тинимсиз тайёргарлик жараёнлари билан банд.
Концерт олди санъаткор ўзининг янги “Бемеҳргинам” қўшиғини тингловчилар эътиборига ҳавола этди. Қўшиқ сўзи Хушнуд Дарвешга, мусиқаси Иқбол Муҳаммадга, аранжеровка эса Жасур Бадалбоевга тегишли. Ҳар доим тингловчиларга қандай қўшиқ кераклигини яхши биладиган Улуғбек Раҳматуллаевнинг бу ажойиб ва таъсирли қўшиғи ҳам тингловчилар қалбидан жой олиши шубҳасиз!
Мени сенга ёмонлаган ёмонларда ўчим йўқ,
Аммо, нетай ҳижронларга бардошим йўқ, кучим йўқ!
Мен сенга муҳтож эдим, кимгадир дил илинжларинг,
Камайгани сари меҳринг, ортади кўп соғинчларинг...
Бемеҳргинам, сенда бор гинам,
Зор йиғлатдинг, зор йиғлатдинг, мен сени севсам...
Бемеҳргинам, куйдирар алам,
Айт кимларга меҳрибонсан, энди сен бу дам?
Бемеҳргинам, сенда бор гинам,
Зор йиғлатдинг, зор йиғлатдинг, мен сени севсам...
Бемеҳргинам, куйдирар алам,
Зор йиғлатдинг, зор йиғлатдинг, кўнглимни берсам...
Мана бугун севги охири, изтироб экан, англадим...
Кўздан йироқ, меҳрдан ҳам, йироқ экан, англадим..
Юрагимда армон билан янграгай маҳзун садо,
Қайда бўлма, омон бўлгин сен, бемеҳр ёр, алвидо...
Бемеҳргинам, сенда бор гинам,
Зор йиғлатдинг, зор йиғлатдинг, мен сени севсам...
Бемеҳргинам, куйдирар алам,
Айт кимларга меҳрибонсан, энди сен бу дам?
Бемеҳргинам, сенда бор гинам,
Зор йиғлатдинг, зор йиғлатдинг, мен сени севсам...
Бемеҳргинам, куйдирар алам,
Зор йиғлатдинг, зор йиғлатдинг, кўнглимни берсам...
Қўшиқни тинглаш ва кўчириб олиш учун!
1) УЛУҒБЕК РАҲМАТУЛЛАЕВ “БЕМЕҲРГИНАМ” МР3!
2) УЛУҒБЕК РАҲМАТУЛЛАЕВ “БЕМЕҲРГИНАМ” МР3!