FATTOHHON.COM
« Все новостиХонанда Нилуфар Усмонова волидаси Ўзбекистон Халқ артисти Юлдуз Усмонованинг “Мен кимман айт?” қўшиғини қайта талқинда куйлади! Қўшиқ бастакори Юлдуз Усмонованинг ўзи, янги талқиндаги аранжеровка эса, Жамшид Абдуназаров томонидан амалга оширилган. Қўшиқнинг янги талқини ҳам тингловчилар қалбидан жой олиши шубҳасиз!
Осмон дейди, кунсиз кулмайман, юлдуз керак тунга!
Ёрим учун кимман, билмайман, керакманми унга?
Хаёлимни тортар ўзига, кўзга яқин ўзи,
Ишонай мен қайси сўзига? Кўпдир ширин сўзи.
Ёринг бўламан, дейди, зоринг бўламан, дейди,
Сенга ўламан, дейди у....
Яхши боламан, дейди, сен-ла қоламан, дейди,
Дардинг оламан, дейди у...
Мен кимман, айт?
Севгида шоҳманми, гадоманми айт?
Мен кимман, айт?
Сен учун севгилинг ё дўстингманми, айт?
Осмондаги ойдан сўрама, садағанг мен кетай,
Мен туриб ўзгани кўзлама, ярим бахтни нетай...
Ёринг бўламан, дейди, зоринг бўламан, дейди,
Сенга ўламан, дейди у....
Яхши боламан, дейди, сен-ла қоламан, дейди,
Дардинг оламан, дейди у...
Мен кимман, айт?
Севгида шоҳманми, гадоманми айт?
Мен кимман, айт?
Сен учун севгилинг ё дўстингманми, айт?
Қўшиқни тинглаш ва кўчириб олиш учун!
1) НИЛУФАР УСМОНОВА "МЕН КИММАН АЙТ?" МР3!
1) НИЛУФАР УСМОНОВА "МЕН КИММАН АЙТ?" МР3!