FATTOHHON.COM
« Все новостиБугунги кунда юртимизда маданият ва санъат соҳасига қаратилаётган юксак эътибор барчани бирдек қувонтираётганлиги сир эмас. Бу борада Ҳукуматимиз томониданм кун сайин янги-янги қонун ҳужжатлари: қарор ва фармонлар, турли дастурлар ҳамда, стратегик режалар ишлаб чиқилиб амалиётга тадбиқ этилмоқда ва у ҳар жабҳада ўз натижасини кўрсатмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 майдаги ПҚ-3022-сон Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон маданият ва санъат соҳасини такомиллаштириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги “Миллий маданиятимиз ривожига катта ҳисса қўшган санъаткорларни ҳамда, ўзбек санъатини дунё саҳналарида муваффақиятли намойиш этиб келаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 271-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 27 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида Миллий маданиятимиз ривожига катта ҳисса қўшган санъаткорларни ҳамда, ўзбек санъатини дунё саҳналарида муваффақиятли намойиш этиб келаётган ёшларни Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан рағбатлантириш маросими бўлиб ўтди.
Тақдирлаш учун номзодларни саралаш жараёни Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги 271 – сонли Қарори билан тасдиқланган Низомга асосан уч босқичда бўлди.
Якуний хулосага кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан композиторлар, бастакорлар ва санъатшунослар, театр, кино ва оммавий тадбирлар актёрлари, режиссёрлари, дирижёрлар, балетмейстерлар, мусиқа, хор, рақс, цирк, оркестр, ансамбль ижрочилари ва ушбу жамоаларнинг бадиий раҳбарлари, достон ижрочилиги намоёндалари, шоир ва ёзувчилар, музей ҳамда моддий ва номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимлар, тасвирий ва амалий санъат вакилларидан жами 20 нафари Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан рағбатлантирилди. Улар энг кам ойлик иш ҳаққининг 50 баробари миқдорида пул мукофотлари билан рағбатлантирилди.
Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев, Маданият вазирлиги раҳбарияти, Вазир ўринбосари Камола Акилова, Ўзбекистон Халқ артистлари Ёқуб Аҳмедов, Ёдгор Саъдиев, ҳамда кўплаб эл ардоғидаги санъаткорлар иштирок этишди.
ТАҚДИРЛАНИШ ЖАРАЁНДАН ВИДЕО!
Тақдирланганлар рўйхати!
Т/Р |
Ф.И.Ш. |
Иш жойи ва лавозими |
1. |
Абдуллаев Собиржон Хамидович |
Ўзбекистон Давлат филармониясининг “Миллий эстрада оркестри” артисти |
2. |
Абдуназарова Захро Абдинабиевна |
Ўзбекистон Давлат филармониясининг Миллий симфоник оркестри олий тоифали артисти |
3. |
Авезов Рауф Расулович |
Бухоро вилояти академик ва халқ бадиий жамоалари бўлими раҳбари |
4. |
Аҳмедов Жаҳонгир Одилхўжаевич |
“Эзгу-фильм” студияси режиссёри |
5. |
Бегматова Азиза |
Ўзбекистон давлат драма театри етакчи саҳна устаси |
6. |
Бутаев Уйғун |
Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани |
7. |
Гулзарова Инесса Сергеевна |
Ўзбекистон давлат консерваторияси “Мусиқа тарихи ва танқиди” кафедраси доценти |
8. |
Джуманов Исактай |
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти “Саҳна нутқи” кафедраси мудири, доцент |
9. |
Зияев Равшан Тўлқинович |
Сирдарё вилояти Гулистон тумани маданият ва аҳоли дам олиш маркази “Халқ театри” режиссёри |
10. |
Имянов Кайратбек Маралович |
Навоий вилояти, Конимех тумани “Дўстлик” маданият ва аҳоли дам олиш маркази юош мутахассиси |
11. |
Камалова Гульмарьям Максетдуллаевна |
Нукус маданият ва санъат коллежининг ўқитувчиси |
12. |
Каримова Гулнора Данияровна |
“Ўзбекцирк” республика бирлашмаси саҳналаштирувчи режиссёр вазифасини бажарувчиси |
13. |
Мамаджанова Махпиратхон |
Асака тумани марказий маданият ва аҳоли дам олиш маркази “Асака” халқ театри режиссёри |
14. |
Матниязова Рохила Худайбергановна |
Хоразм вилояти давлат қўғирчоқ театри саҳналаштирувчи режиссёри |
15. |
Нарзуллаев Муродулла Исматович |
Наманган вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси бош мутахассиси |
16. |
Норматов Илҳом Нурматович |
Жиззах вилоят мусиқали драма театри бош режиссёри |
17. |
Рахматов Расул Абдурахманович |
Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри олий тоифали артисти |
18. |
Рахмонбердиев Махмуджон |
Ўзбекистон Бадиий академияси Наманган вилоят Бадиий ижодкорлар уюшмаси бадиий кенгаши раиси |
19. |
Хатамова Ёрқиной Ғаниевна |
Фарғона вилояти мусиқали драма театри олий тоифали вокал артисти |
20. |
Эралиева Зарифа Ашуровна |
Тошкент вилояти матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи, журналист
|