FATTOHHON.COM
« Все новости11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида Жамоатчилик кенгаши тузилди. Йиғилишни Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев очиб бериб, Жамоатчилик кенгаши тузилиши борасида сўз юритди.
Унда Ҳурматли Президентимиз томонидан маданият ва санъат соҳасида сўнгги йилларда, айниқса, давлат ва ҳукумат қарорлари асосида амалга оширилаётган ишларни Кенгаш аъзоларига батафсил сўзлаб берди. Шунингдек, ташкилотни ҳар томонлама янада ишлаш принципларини такомиллаштириш мақсадида, ташкилотда жамоатчилик кенгашининг ўрни беқиёслигини эътироф этди.
Вазир Кенгашнинг асосий иш фаолияти, унинг ишлаш тартиби ва таркибини кенгаш аъзоларига батафсил тушунтириб ўтди. Албатта, ўз ўрнида жамоатчилик кенгаш аъзолари вазирга миннатдорчилигини билдириб, кенгашнинг фаолиятини ҳар томонлама ривожланишида ҳамда, Вазирликнинг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида, давлат, тармоқ, ҳудудий ривожлантириш дастурларида жамоатчилик манфаатлари ва фикрини ҳисобга олган ҳолда, қонуний ва юридик томонлама ижросини таъминланишига кўмаклашишда ваъда беришиб, келишиб олинди.
Вазир Бахтиёр Сайфуллаев Жамоатчилик кенгашининг аъзоларига кенгаш раиси, ўринбосари ва масъул котибини сайлаш масаласини ўз зиммаларига юклади. Кенгаш аъзолари бир овоздан Кенгаш раиси- З.Хакимов, раис ўринбосари-М.Бабаназарова, масъул котиб- Б.Бабаев этиб сайлашди.
Демак, эндиликда Жамоатчилик кенгаши Маданият вазирлиги ва фуқаролар билан боғлаб турадиган кўприк сифатида иш фаолиятини олиб боради.