FATTOHHON.COM

« Все новости

ЎЗБЕКИСТОНДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН АРТИСТ ШУҲРАТ ҚАЮМОВНИНГ “ТАБИБИМ” ДЕБ НОМЛАНГАН ТЎЛИҚ ЖОНЛИ ИЖРОДАГИ КОНЦЕРТ ДАСТУРИ ДАН БАТАФСИЛ! ИНСОН БИР УМР ЎЗИГА ТАБИБ ИЗЛАР ЭКАН... 08.12.2014 20:53

 IMG_5416_новый размер

6,7,8 декабрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмовнинг “Табибим” деб номланган тўлиқ жонли ижродаги концерт дастури бўлиб ўтди.

IMG_5384_новый размер

Концерт бошланиши вақтида санъаткорнинг олдинги концерт дастурларида бўлгани каби, томошабинлар уни яна залга саҳнага қарама-қарши тарафдан кириб келса керак, деган фикрда ортга қараб қўя бошлашди. Лекин, бу гал Шуҳрат Қаюмов саҳна декорацияси тўридаги зиналардан тушиб келди.

IMG_5383_новый размер

Саҳна декорацияси миллий руҳда бўлиб, саҳна тўридан созандалар гуруҳи ўрин олган ва улар бир неча ой давомида санъаткор билан бирга жонли ижро учун тинимсиз тайёргарлик кўришган.

IMG_5387_новый размер

Концертдаги илк қўшиқ санъаткорнинг анъанасига кўра, Ватан ҳақидаги “Ватандир” қўшиғи бўлди. Бу қўшиқ мусиқаси чалиниши билан унга карнай-сурнай садолари жўр бўлди.

IMG_5421_новый размер

Қўшиқ тугаши билан қарсаклар янгради ва санъаткор томошабинлар билан саломлашиб, барчани Конституциямизнинг 22 йиллик тантанаси билан чин дилдан табриклади ва ўз тилакларини билдирди. Сўнг, санъаткор кўпчилик концерт номи нима учун “Табибим” деб сўраганлигини айтиб, унга изоҳ бериб ўтди.

“Ўтган йили “Табибим” деб номланган қўшиғимни куйлаганимдан сўнг, кўплаб фикрлар бўлди. Асли ўйлаб қарасак, инсон бир умр ўзининг табибини қидириб юрар экан. Ватандан узоқда бўлган инсонга ўз Ватанидан азизроқ табиб бўлмас экан! Ёр қидирганга ёр табиб экан, агар фарзанд ноқобил бўлса, яхши фарзанддан кўра инсон ўзига муносиб малҳам топа олмас экан... Бу дунёда ҳамиша табибимиз ёнимизда бўлсин! Бугунги концерт дастуримизга танланган қўшиқлар мана шу “табибим” асносида бўлди ва бунга ўзингиз гувоҳ бўласиз. Ана шундай янги қўшиқларимиздан “Табибим болам”!”, дея Шуҳрат Қаюмов “Табибим” қўшиғини куйлади.  

IMG_5391_новый размер

Ундан сўнг, “Сумбула” қўшиғини куйлади, қўшиқдан сўнг, унга изоҳ бериб, бу қўшиқни аввал аёллар куйлашганини энди эса, “устозлар билан маслаҳатлашиб уни эркакларга ўтказадиган бўлдик”, деб, қўшиқ асли эркакларга тегишли эканлигини айтиб, таъриф бериб ўтди.

IMG_5397_новый размер

Концерт 3 блокдан иборат бўлиб, биринчи блокда Шуҳрат Қаюмов, яна “Ёшлигим”, “Сени қандоқ севишимни билсанг эди...”, “Сенинг йўлларингга тоабад зорман”, “Ишқ бозорида кимман?” қўшиқларини куйлади. “Ёшлигим” қўшиғига “60 ёшдан ошганларнинг муҳаббати ҳақидаги қўшиқ”, деб таъриф берди.

Иккинчи блок олдидан Шуҳрат Қаюмов концерт дастурини тузиш жуда ҳам қийин бўлганини, чунки турли ёшдаги томошабинларга мос қўшиқлар танлаш қийинлигини айтиб ўтди. Қолаверса, ўтган йили концертида “Она ер” қўшиғини куйлагач, она ҳақида бундан яхши яна қандай қўшиқ бўлиши мумкин, деб ўйлаганини, аввалги концертларида кўпчилик Ўзбекистон Халқ артисти Тўти Юсупова билан бўлган ижодий ҳамкорликни мақтаганини айтиб, қолаверса, 2015 йил “Кексаларни эъзозлаш” йили, деб эълон қилинганини ҳам айтиб ўтди ва саҳнага Ўзбекистон Халқ артисти Тўти Юсуповани таклиф этди.

IMG_5436_новый размер

Тўти Юсупова ва ёш актриса Рухшона Абдуллаева ижодий ҳамкорликда “қайнона ва келин” саҳна кўринишини ижро қилишди. Лекин, бу гал қайнона ҳокисор, келин эса, эрка ва бемеҳр эди. Тўти Юсупова ўғлига ёзган мактубини ўқиган лаҳзалар томошабинларни таъсирлантирди.

IMG_5458_новый размер

Мазкур саҳнанинг кўринишининг узвий давоми сифатида иккинчи блок ҳам, “Она” қўшиғи билан бошланди. Қўшиқдаги

“Ёмғир ёғар, ёғар қор, эзиб юракни минг бор,

Аста юринг одамлар, ер тагида онам бор...” сатрларини тинглаб, томошабинларнинг кўзлари ёшланди... Қўшиқ тугагач, қарсаклар ҳам тинмади.

IMG_5484_новый размер

Шуҳрат Қаюмов эса, “бу қарсаклар оналаримиз учун эди” деб, дастурни давом эттирди. Сўнг, “анъанага кўра, онам яхши кўрган, ҳамда ҳамма яхши кўрган қўшиқни куйлаб бераман” деб, “Отмагай тонг” қўшиғини, ёш хонанда Дилафрўз  билан биргаликда куйлади.

IMG_5473_новый размер

Иккинчи блокда шунингдек, санъаткор томонидан “Жанон бўламан деб”, “Ота”, “Якка бу Фарғонада” (устоз санъаткор Маъмуржон Узоқов репертуаридан), “Ўртар”, “Ишқ”, “Ялли” (Андижонча) қўшиқлари ҳам ижро қилинди. “Ота” қўшиғини куйлагач, оналар ҳақида кўп қўшиқлар куйланганлигини, фарзанднинг ота олдида ҳам  қарзи кўп бўлишини айтиб ўтди.

IMG_5518_новый размер

“Ўртар” таронасидан аввал эса, Санъат ва маданият институтининг “Эстрада актёрлиги” бўлими “Бошловчилик йўналиши”ни 2013 йилда тамомлаган, “Орият доно” радиосидан Баҳодир Мағдиевнинг шогирди бўлмиш ёш актриса Рухшона Абдуллаева “Зайнаб” монологини жуда таъсирли ижро қилди! Унинг “Зайнаби”ни кўриб, томошабинлар кўзларига ёш олишди...

IMG_5534_новый размер

Машраб ғазали бўлган “Ўртар” таронасининг ижроси вақтида саҳна тўридаги мониторда “Ўтган кунлар” фильмидан кадрлар намойиш этилди.

IMG_5538_новый размер

“Ишқ” қўшиғини Шуҳрат Қаюмов доира чалиб куйлади ва қўшиқдан сўнг,

IMG_5550_новый размер

доирадан сабоқ берган устози Ҳасан Азимовга миннатдорчилик билдирди.

IMG_5559_новый размер

Иккинчи ва учинчи блоклар орасидаги танаффус вақтида Шуҳрат Қаюмов саҳнага марҳум устоз сўз устаси Ҳожибой Тожибоевнинг шогирди Аваз Азизохуновни таклиф этди.

IMG_5573_новый размер

 

 Учинчи блок барчанинг севимли бўлган “Бобби” ҳинд фильмидаги “Main Shair To Nahin” қўшиғи билан бошланди. Қўшиқдан сўнг, санъаткор бу қўшиқ ҳам, кўпларнинг қалбига малҳам бўлган, ўз вақтида кўпларнинг биринчи муҳаббат изҳори шу қўшиқ билан бўлган бўлса, ажаб эмас, дея, бугунги кунда Ўзбекистонимизда 130 дан ортиқ миллат вакилларини аҳил ва иноқ яшаётганлигини, бунга бутун дунё ҳавас қилаётганини айтиб ўтди.

IMG_5589_новый размер

 

Учинчи блокда “Гулойим” уйғурча қўшиқ, “Лазги”, “Сев,сев”, “Нетай”, “Сиз ўшаму”, “Бу ҳаёт”, “Мустаҳзод” қўшиқлари янгради.

IMG_5578_новый размер

Концертни “Мустаҳзод” билан якунланиши ҳеч кимнинг хаёлига келмаган эди! Бу санъаткорнинг ўзига хос усули бўлди ва натижада томошабинлар концерт ўз якунига етганлигини ҳаттоки сезмай ҳам қолишди!

IMG_5623_новый размер

Концерт якунида Шуҳрат Қаюмов концертни ташкил этиш ва ўтказишда ёрдам берган “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасига ва бошқа кўплаб ташкилотлар, инсонларга миннатдорчилик билдирди.

 IMG_5503_новый размер

Концертда “Тошкент зеболари”, ҳамда “Ўзбекистон” ансамбллари раққосалари иштирок этишди.

IMG_5599_новый размер

Концерт кўтаринки руҳда ўтди! Санъаткорнинг барча мухлислари шўх қўшиқларга берилиб рақсга тушишди, концерт якунида эса, унга гуллар тақдим этиб, олқишлашди!

IMG_5636_новый размер

IMG_5635_новый размер

Концертда кўплаб, ижодкорлар ҳам меҳмон бўлишди.

IMG_5616_новый размер

Концертнинг биринчи куни санъаткорнинг мухлиси бўлган водийлик 20 ёшли имконияти чекланган йигитни ота-онаси концертга олиб келишди ва бу йигит, Шуҳрат Қаюмов билан кўришиш учун атайлаб келган экан... Санъаткор ҳам ўз навбатида улар билан кўришиб, йигитга самимий тилаклар билдирди. Албатта, бу каби ҳолатлар камдан кам санъаткорларга насиб этадиган бахт!

IMG_5631_новый размер

Концертдан сўнг маълум бўлишича, санъаткор анчадан буён шамоллаб, кеча оёққа турган экан! Ваҳоланки, бетоб бўлса ҳам, овозидан ва ҳолатидан томошабинларга буни билдирмади. Томошабинлар ҳам, овозда ҳеч қандай ўзгариш сезишмади. Шуҳрат Қаюмовнинг иродасига қойил қолса арзийди!    

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

фотография_4_5

Фотолар учун Шерзод Холмуродов ва

Guli

 Гулига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз

IMG_5589_новый размер

 

 IMG_5578_новый размер

IMG_5567_новый размер

IMG_5528_новый размер

IMG_5524_новый размер

IMG_5526_новый размер

IMG_5501_новый размер

IMG_5487_новый размер