FATTOHHON.COM

« Все новости

СОҲАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛИДА! 16.10.2018 07:50

d3d8955d8f5a97e7405ec0583d4fa037

Ҳар душанба куни Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлигида Марказий аппарат ва Республика тизим ташкилотлари раҳбарлари иштирокида соҳа ривожи йўлида амалга оширилаётган ишлар муҳокамаси билан бир қаторда, камчилик ва муаммоларни бартараф этиш мақсадида йиғилиш бўлиб ўтади.

Маданият вазирлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, навбатдаги йиғилишда Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Ўзбекистон Давлат санъати ва маданияти институти фаолиятини танқидий кўриб чиқди, айниқса ҳужжатлардаги ижро интизоми, фуқаролар мурожаатлари ўз муддатларида ижро этилмаганлиги, кадр ва бошқа ҳуқуқий-меъйёрий ҳужжатлар талаб даражасида эмаслигини айтиб ўтди.

Ўз навбатида институт ректори И.Юлдашев барча муаммоларни бартараф этилаётгани ва бундай ўрганишлар натижасида тизим ташкилотларининг иш юритиш интизоми ижобий томон ўзгаришини эътироф этди.

Бахтиёр Сайфуллаев барча раҳбарлар ўз иш фаолиятига жиддий қараш лозимлигини уқтириб ўтди ҳамда, ўз хизмат вазифаларига маъсулиятсизлик билан ёндашган ходимларга ҳайфсан ва огоҳлантириш каби жазолар тайинлади. Шу билан бирга, 2019 йилнинг бошидан маданият ва санъат соҳасидаги 67 та мутасадди раҳбар ва ходимлар иш лавозимидан озод қилинганлиги эълон қилинди.

photo_2018-10-16_13-13-56