FATTOHHON.COM
« Все новости“Ниҳол” мукофоти совриндори Достон Убайдуллаев куз кунлари жўшқин баҳорий кайфият бағишловчи рақсбоп “6-хонадон” қўшиғини тингловчилар эътиборига ҳавола этди! Қўшиқ Хушнуд Дарвеш сўзи, Фазлиддин Раҳмонов мусиқаси ва Сардор Зоиров аранжеровкаси билан яратилган.
Ҳақиқий адреналинни ҳис қилиб, маза қилиб рақсга тушмоқчи бўлсангиз, унда бу қўшиқ айнан сиз учун!
Шу кўча сўнгида, чап эмас, ўнгида,
Юзи гул рангида, бир гўзал пари бор...
Гулдайин юзига, болдайин сўзига,
Ошиқман ўзига ман унга харидор...
Ўнгмиди, чапмиди, шу кўча сўнгида,
Ёнишим шартмиди у гўзал куйида,
Учмиди, тўртмиди, ёки ўн тўртмиди?
Манзили қай макон? 6-хонадон!
Хаёлим илинган қоп-қора қошида,
Гул каби очилган ўн саккиз ёшида,
Ман ўзим яшарман, ҳамон уни кутарман,
Ҳамон, ҳамон, ҳамон шу кўча бошида...
Ўнгмиди, чапмиди, шу кўча сўнгида,
Ёнишим шартмиди у гўзал куйида,
Учмиди, тўртмиди, ёки ўн тўртмиди?
Манзили қай макон? 6-хонадон!
Қўшиқни тинглаш ва кўчириб олиш учун!