FATTOHHON.COM
« Все новостиМақом музейни фондини бойитиш аньанасини Америка Қўшма Штатларда фаолият юритиб келаётган Ўзбекистон халқ артисти Изро Аширович Малаков ҳам давом эттирмоқда ва санъаткор томонидан юборилган АҚШдан жўнатилган 60 дан зиёд ноёб экспонатларни музей ходимлари миннатдорчилик билан қабул қилишди. Мазкур ноёб экспонатлар XIX-XX асрларда Бухоро, Самарқанд ва Қашқадарё воҳаларида фаолият юритган мақом саньати ижодкорларининг маҳсули ва фаолиятига оид илмий аҳамиятга эгадир. Экспонатлар орасида бугунги кунларда мақом йўналишида фаолият юритаётган америкалик ва канадалик ёш ижодкорлар ҳаётига оид материаллар ҳам мавжуд.
Изро Аширович Малаков 1938 йилда Шаҳрисабзда туғилган ва касби стомотолог бўлишига қарамасдан, ҳаётини мақом саньатига бағишлади. У ўз меҳнат фаолиятини Шаҳрисабз шаҳридаги Маданият саройида солистликдан бошлаб, кейинчалик Тошкентдаги Мақом ансамблида давом эттирган. 1992 йилдан бошлаб унинг тақдири Америка Қўшма Штатлари билан боғланиб, муваффақиятли равишда ёшларга мақом саньати йўналишидан сабоқ бериб келмоқда.