FATTOHHON.COM

« Все новости

ЙИЛНИНГ ЭНГ КУТИЛГАН КОНЦЕРТИ! ЭНГ ЖИДДИЙ ВА ДОЛЗАРБ МАВЗУЛАР ҲАЗИЛ ОРҚАЛИ “МИЛЛИОН”ДА! ҲАР БИТТА ҲАЗИЛНИНГ ЎЗ АЙТАР СЎЗИ БОР! 01.11.2018 06:20

photo (27)

“Миллион” жамоасининг 22 октябрдан 31 октябргача “Халқлар дўстлиги” саройида бу йил ҳисобидан иккинчи концертининг 23 сеанси ҳам муваффақиятли ўтди! Концертнинг илк кунидан то якуний кунигача томошабинлар оқиб келиши тўхтамади! Жамоа аъзоларининг тинимсиз меҳнати маҳсули саҳнада намоён бўлди!

photo (3)

photo (2)

photo (5)

photo (8)

photo (9)

photo (1)

Концертнинг бошидаги ўзига хос ҳазиломуз таништирувдан бошлаб, бугунги кунда ҳаётимизда содир бўлаётган муаммоли ҳолатларнинг ҳаммаси, ҳазил орқали намойиш қилиниб, ҳар битта чиқиш томошабинларнинг кучли олқишию, тинимсиз кулгиларига сабаб бўлди!

photo (10)

“Миллион” жамоасининг айнан ўзига хос жиҳати ҳам шунда, яъни жамоа намойиш қилаётган ҳар бир ҳазил шунчаки эмас! Жамоа томонидан кўрсатилаётган ҳар битта ҳазил чиқишнинг ўз айтар сўзи бор!

photo (11)

Даврон Кабулов ва жамоа аъзоларининг ҳар битта чиқиши томошабинлар томонидан “энди нима дер экан?” деб кутилишининг ҳам сабаби шунда!

photo (7)

Масалан, Банк,

photo (12)

боғча ва

photo (14)

photo (13)

Шифохонадаги регистрация туфайли содир бўлаётган ҳолатлар ҳеч кимни бефарқ қолдирмади ва бефарқ қолдирмайди ҳам! Саҳна чиқишидаги ҳолатларга ҳар битта инсон ҳаёти давомида бир марта бўлса ҳам дуч келганлиги шубҳасиз.

photo (30)

photo (29)

photo (26)

“Миллион”да кутиб олинган Янги йил, чиндан ҳам бошқа Янги йиллардан фарқ қилади!

photo (25)

photo (24)

photo (28)

photo (27)

Эр-хотин, қайнота, дўст, қариганда чоғида ёш аёлга уйланган кексалар  ва ҳаттоки инстаграм мавзуси ҳам четда қолмаган бу саҳна кўриниши, томошабинларга жамиятда учрайдиган ҳар хил характердаги инсонлар ва уларнинг муаммоларини кўрсатиб бера олган.

photo (5)

photo (6)

photo (7)

Ижтимоий ҳаётда содир бўлаётган муҳим ҳодисалар намойиш қилинган “Ҳокимлар назоратга чиқиши” ҳақидаги саҳна кўриниши ҳам томошабинларни бефарқ қолдирмади! “Ҳаммаси сиз туфайли Ҳоким бува” деб қўл қовуштирган фуқародан тортиб, Ҳокимнинг атрофидаги ёрдамчиларгача ҳар битта қаҳрамоннинг ўз характери ва ўз муаммоси бор.

photo (9)

photo (11)

photo (12)

photo (8)

“Тайсонни кутиб олиш маросими”, бу чиқиш, турар-жойлардаги муаммолар, қўшнилар ва ҳаттоки дабдабали тўйлар сабаб юз берадиган ҳолатни ўз ичига олди! Қиш келса, ҳаттоки Майк Тайсон ҳам “Жек” деган ташкилотнинг кимлигини яхшилаб билиб олиши мумкинлиги айтиб ўтилган бу чиқишни албатта кўриш керак эди!

photo (18)

photo (17)

photo (15)

photo (16)

Кино мавзусига тўхталганда “Миллион” жамоаси аъзолари бугунги Ҳолливуд, Болливуд фильмларидан ҳазиломуз мисол келтира туриб, ўзбек киносини ҳам четлаб ўтишмади! Бугунги кунда фильмлар қандай суратга олинаётганлигини билмоқчи бўлсангиз, шубҳасиз “Миллион” жамоасининг бу саҳна чиқишини кўриш айни муддао!

photo (20)

photo (19)

Ҳабиб ва Конор жанги намоён этилган саҳна, концертнинг энг кучли олқиш олган саҳна кўринишларидан бўлди ва ҳаттоки бу саҳна чиқиши якуни жуда ҳам ўзгача бўлиб, яхшиси концерт диски чиққан вақтда, албатта кўриш керак!

photo (21)

Бу чиқишнинг якунини томошабинлар саҳна кўриниши ҳам эмас, айни вақтда ростдан юз берди, деб қабул қилганликлари, “Миллион” жамоаси аъзолари ҳар бир саҳна кўринишига астойдил тайёргарлик қилиб, уни жуда ишонарли ижро қилишларининг исботидир!

photo (3)

Ҳар гал қайсидир хонанда “Миллион” жамоасини ҳазил чиқишининг сабабчиси бўлиши, албатта томошабинлар томонидан кутилади! Бу гал “Уммон” гуруҳи аъзолари айнан мана шундай ҳолатга тушишди!

photo (4)

Махсус савол-жавобдан ўтгач, янги қўшиғини тақдим этган гуруҳ аъзоларига ҳаттоки медал тақдим этишди! Лекин,  кейин қайтариб ҳам олишди! Нима учун? Сабабини эса, албатта концерт дисклари чиққанда билиб оласиз!

photo (25)

photo (23)

photo (24)

Уруш даврлари акс этган саҳна кўриниши учун реквизит сифатида саҳнага чиққан катта танк, томошабинларнинг ҳам ҳайрати, ҳам олқишига сабаб бўлди! Уруш вақти мисолида ҳозирги кундаги айрим муаммоларни ўша вақтларда ҳам мавжуд бўлганига урғу бериб ўтилди.

photo (34)

Бу чиқиш вақтида “Fattohhon.com” cайти раҳбари, журналист, сценарист Феруза Фаттохова ҳам, саҳнадан йўлланган “Миллион” жамоаси аъзоси Алишер Ботиров билан боғлиқ ҳазиломуз саволга жавоб беришига тўғри келди! Қандай савол ва ҳолат, яқин соатда алоҳида қисқа видеода!

photo (22)

Даврон Кабуловнинг бу йилги чиқиши ҳам ўзига хос бўлиб, у томонидан изоҳ берилган айрим сўзларнинг асл маънолари жамланган махсус “луғат” томошабинларнинг қарсакларига сабаб бўлди! Даврон Кабулов айтганидек чиндан ҳам бу сўзларни асл маъносида ишлатган маъқул!

photo (6)

Даврон Кабулов ўзининг ҳар бир чиқишида томошабинларга нафақат юқори кайфият, балки долзарб бир жиддий мавзуга оид гап айтиб, ўйлашга ҳам мажбур қила олди.

photo (2)

Уни “Уммон” гуруҳига янги ном бериб, янги клип совға қилиши, гуруҳга берган “ажойиб” саволи, айниқса, уларга билдирилган ўзига хос “миннатдорчилик” туфайли томошабинлар кулавериб чарчашди, деса ҳам бўлади...

photo (1)

Концертда албатта, жамоанинг ҳар бир аъзосини чиқиши томошабинларни бефарқ қолдирмади!

photo (23)

Миркомил Мусаев, Умиджон Ҳайдаров, Алишер Ботировнинг чиқишлари, уларнинг роллари кучли олқишларга сабаб бўлди! Миркомил Мусаев ижросидаги шифохонадаги йўловчи, “Жек” ходими ва ҳинд полициячиси,

photo (10)

Умиджон Ҳайдаров ижросидаги ёш аёлга уйланган қария, Майк Тайсон ва “конфет актёр”,

photo (17)

ҳамда Алишер Ботировнинг бадавлат қаҳрамони, “Алиш сунъий нафас”, Конор ва уруш давридаги аскари томошабинларга жуда манзур бўлди!

photo (22)

Бу галги таркибга кирган Мўмин ижросидаги “эр”, “Титаник қаҳрамони”,

photo (13)

аввалги концертларда ҳам иштирок этган Нигмат Ўткиров ижросидаги Амитабх Баччан,

photo (14)

ҳамда Маъруф Носировнинг “кино продюсер” роли ва уруш давридаги парашютдан тушган аскари ҳам, саҳна кўринишларида ўзига хос ўрин тутди.

photo (16)

photo (15)

Икки концертда ҳам жамоадаги турли характерли ролларни ижро қилаётган актриса Феруза Норматованинг қаҳрамонлари ҳам, жамиятда учраб турадиган аёллар! Уларнинг муаммолари ҳам ҳазил остида намоён бўлди.

photo (19)

photo (18)

Умуман, концертда “Миллион” жамоасининг ҳар бир аъзосини меҳнати сезилиб турди! Жамоа бир оиладек бўлиб, астойдил ҳаракат қилгани сезилди! Концертнинг ҳар бир куни ўзгача бўлди, негаки ҳар бир куни жамоа аъзолари томонидан янгиликлар киритиб борилди!

photo (20)

photo (21)

«Гап йўқ» триоси ҳам қўшиқлар коллекциясида хонандаларнинг турли ҳолатга тушиб қолиш жараёнини қизиқарли тасвирлашди.

photo (31)

photo (28)

photo (32)

photo (29)

photo (30)

Бу йил “Миллион” бренди бу концерт билан ўзининг янги имкониятларини ҳам намойиш қилди! Жумладан, эндиликда “Миллион”ни кийиш мумкин! Яъни, “Миллион” брендидан янги кийимлар тўплами, “Халқлар дўстлиги” саройининг фойесида ўзига хос усулда сотувга чиқарилиб, томошабинлар эътиборига ҳавола этилди ва қишки мавсумга мўлжалланган турли кийимлар томошабинларни ҳам бефарқ қолдирмади. Эндиликда ҳар концертда ҳар мавсумга мос кийимлар яратилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, “Миллион” бренди бу билан тўхтаб қолмоқчи эмас! Келажакда “Миллион” бренди билан боғлиқ яна бир катта янгилик кутилмоқда ва лекин бу ҳозирча сир! Вақти келганида ошкор бўлади, албатта!

“Бўладиган бола бошидан маълум” деган мақолни сал ўзгартириб, “бўладиган концерт фойедан маълум” десак, чунки бу йилги “Миллион” жамоаси концертининг ўзгача шукуҳини “Халқлар дўстлиги” саройи фойесига қадам қўйгандаёқ кўриш мумкин бўлди! Сабаби, фойеда миллий мусиқий созларда жонли ижрода “Миллион” жамоаси гимни мусиқасидан тортиб, жамоа концертларида янграган ҳамма мусиқалар ижро қилинди! Бу эса, томошабинларни концерт бошланмай турибоқ “Миллион” муҳитига олиб кириб, янада қойил қолдирди!

photo (31)

photo (32)

Концертнинг якуний кунида ҳам, концерт тугаганда ҳам томошабинлар зални тарк этишга шошилишмади! Аксинча, саҳна томон интилишди! Албатта, чиндан ҳам муваффақиятли ўтган концертларда шундай бўлади! Концерт бошланиши олдидан билет излаган, парда ёпилгандан сўнг, ҳам залдан чиқишга шошилмаган,  саҳна ортигача ўтиб ҳам, кўчада кутиб ҳам жамоа аъзолари билан суратга тушиб, совға тақдим қилиб, дасхат олаётган,  жуда кўплаб томошабинларни кўриб, “Миллион” жамоасини қанчалик томошабинлар кўнглидан жой олганлигини билиб олиш мумкин!

photo (26)

photo (30)

“Миллион” бу чиндан ҳам халқ кўнглига яқин, миллион фоиз юқори кайфият!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

foto1

Фотолар учун Достонбек Махмадиевга

алоҳида миннатдорчилик билдирамиз

photo (31)

photo (33)

photo (32)

photo (33)

photo (29)

photo (35)

photo (34)