FATTOHHON.COM
« Все новостиМаданият вазирлиги мажлислар залида бошқарув аппарати ходимлари билан биргаликда барча тизим ташкилотлари, айниқса мусиқа ва санъат мактаблари, тетралар, маданият ва аҳоли дам олиш марказларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасидаги маълумотлар таҳлил ва муҳокама қилинди, Вазир топшириғига асосан барча тизим ташкилотларининг яна бир бор тайёргарлик ҳолатларини Ишчи гуруҳ шакллантирилган ҳолда, биттама-битта кўздан кечириш буюрилди.
Маданият вазирлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, мазкур назорат Ишчи гуруҳи жойларда бўлиб, мавжуд муаммо ва камчиликларни ўрганиши ва бартараф этиш чора-тадбирларини кўриб чиқиши белгилаб берилди. Хусусан, муассасаларнинг иситиш тизимининг ҳолати, кўмир маҳсулотининг куз-қиш мавсумига тайёрлиги, яроқсиз дераза ойналарини янгиларига алмаштириш ва бошқа масалалар ўз вақтида бажарилиши таъкидланди. Республика бўйлаб ҳудудларнинг назорати Вазир ва унинг ўринбосарлари ўртасида тақсимланиб олинди.