FATTOHHON.COM
« Все новостиБу оламда инсон яралганида, унинг кўксига жойланган юрак, унинг ҳиссиётлари таъсирида гоҳи тез, гоҳи сокин уради...
Инсон кўпинча қалб амрига бўйсунади, чунки ҳиссиётлар таъсирида юрак ақлга буйсунмай қолади...
Ҳис-туйғулар эса, инсонни гоҳ уммон тубига чўктирса, гоҳ самога, булутлар бағрига олиб чиқади...
Ҳис-туйғулар инсон юрагини шунчалар забт этадики, ҳар бир заррада, фақатгина қалбидаги севган инсони намоён бўлади...
Гўёки у қалбингда, ҳамиша сен билан биргадек, сенинг туйғуларингни у ҳам ҳис этаётгандек..
Туйғулар шунчалар кучли бўлиши мумкинки, у инсонни ҳаттоки минг бир зарраларга бўлиб юборишга қодирдек...
Шохруххоннинг янги видеоклипи “Мен сени севаман”да, мана шу жараёнлар махсус эффектлар ёрдамида нафис акс эттирилган!
Романтик туйғуларга бой клип, клипмейкер Тимур Пиримқулов томонидан, унинг ғояси асосида суратга олинган.
Клипда бош ролларни Шохруххон ва Асал Шодиева талқин этишган.
КЛИПНИ КЎРИШ УЧУН!