FATTOHHON.COM
« Все новости“Миллий либос” Республика Мода Фестивали бу дизайнерлар танлови бўлиб, 3 босқичда ўтказилади.
Фестивалнинг учинчи яъни, якуний босқичи 13 декабрь куни бўлиб ўтди. Унда 24 та дизайнер томонидан яратилган 17 та либослар тўплами 5 та номинация бўйича намойиш қилинди.
1. “Pret-a-porter”;
2. Миллий услуб;
3. Hand made;
4. Байрамона либослар тўплами;
5. Томошабинлар олқишига сазовор бўлган номинанация;
Фестиваль Якуний босқичининг яна бир ўзига хос жиҳати, ундаги либослар намойишида эстрада хонандалари ҳам, модел сифатида либос намойиш қилдилар.
Либослар намойиши “Сато” гуруҳининг мусиқий садолари остида бошланди.
Намойишни актриса Дилноза Кубаева бошловчи сифатида олиб борди.
Намойиш қилинган либослар тўпламларида Тошкент ва Фарғона ҳудудларининг миллий матолари, Хоразм чопонларининг бичими, Бухоро зардўзлиги, Самарқанд меъморий обидалари, Сурхондарё ва Қашқадарё кашталари, Қорақалпоқ нақшларидан ижод манбаи сифатида фойдаланилган бўлиб, миллий услубимизни намоён этди.
Либослар намойиши биринчи бўлиб, “Қуроқ” деб, аталган либослар тўплами билан бошланди. Бу бир неча хил материаллар уйғунлаштирилган, миллий элементларни ўзида жамлаган либослар бўлди. Тўплам муаллифлари: Мафтуна Фатхиддинова, Муниса Фотиҳхўжаева, Гулҳаё Нўъмонова.
Иккинчи тўплам, “Голубые купола” деб номланиб, унда Ўзбекистоннинг меъморий обидаларидаги нақшларни либосларга услублаштирилганлигини кўриш мумкин. Муаллиф Мадина Рашидова.
Учинчи тўплам, “Мумтоз” либослар тўплами. Муаллифлар: Нодира Ёрматова, Феруза Алимжанова.
Тўртинчи тўплам, “Чёрно-белая графика” тўплам, унда йигит ва қизлар учун чарм ва миллий материалларнинг ўзаро уйғунлигида яратилган креатив либослар ўрин эгаллаган. Муаллифлар: Акмал Матқурбонов, Шаҳзод Маҳмудов.
Бешинчи тўплам, “Жозиба” тўпламида крепдешин материалидан тикилган либослардан иборат. Муаллиф Асал Санаева.
Олтинчи тўплам, “Особенные мотивы” тўпламида материални бадиий безашнинг 2 хил услубини кашта ва қуроқни қўллаб, замонавий ўзига хос услубдаги эркаклар либослар тўплами яратилган. Муаллиф Озод Рўзибоев.
Еттинчи тўплам, “Бебаҳо бахмал” либослар тўплами, унда мовий рангли бахмалга миллий нақшлар туширилиб, тикилган либосларни кўриш мумкин. Муаллиф Нилуфар Абдувалиева.
Саккизинчи тўплам, “Андижон гулшани”да эса, Андижон ҳудудига тегишли бетакрор нақш ва ранглар уйғунлигида яратилган либослар намойиш қилинди. Муаллиф Гулшаной Азимова.
Тўққизинчи тўплам, “Қорақалпоқ қизи” либослар тўплами бўлиб, Қорақалпоқ миллий нақшлари билан безатилган байрамона аёллар либосларидир. Муаллиф Дилафрўз Умаралиева.
Ўнинчи тўплам, “Сурхонча” тўпламида, Сурхондарё миллий нақшлари билан батик услубида безатилган қишки устки кийимлар намойиш қилинди. Муаллифлар: Дилноза Аҳмедова, Нилуфар Юнусходжаева.
Ўн биринчи тўплам, “Хоразм наволари” турфа хил рангдаги адрас материалларидан тикилган замонавий услубдаги либослар. Муаллифлар Алина Тян, Афзал Абдуллаев.
Ўн иккинчи тўплам, “Хон-атлас жилоси”да, зардўзлик кашталари билан безак берилган ҳарир материал билан уйғунлаштирилган либослар. Муаллифлар: Зиёда Толипова, Дилдора Искандарова, Камола Ҳалимова.
Ўн учинчи тўплам, “Бодом” либослар тўплами, қавиқ услубидан фойдаланилган байрамона аёллар либослари. Муаллиф Камола Асомова.
Ўн тўртинчи тўплам, “Маржон” либослар тўплами, унда ранг-баранг маржонлардан ислимий нақшларни яратиб, безак берилган. Муаллифлар Дилноз Эркинова.
Ўн бешинчи тўплам, “Бархатный вечер”, оқшом либосларидан иборат. Муаллиф Денис Томилин.
Ўн олтинчи тўплам, “Золото Бухары” тўпламида Бухоро зардўзлигидан фойдаланиб яратилган аёллар либослари тўплами. Муаллиф Умида Мўминова.
Ўн еттинчи тўплам, “Времена года” тўпламида ҳар бир мавсумнинг ўзгача тароватини кўриш мумкин. Муаллиф Гўзал Магрупова.
Бу либослар намойишида модел сифатида хонандалар, Муниса Ризаева,
Зиёда,
Милена Мадмусаева,
Жонибек Пиязов,
Умидахон,
ҳамда “Элдидо” гуруҳи иштирок этдилар.
Намойиш якунида “Осиё рамзи” Ўзбекистон дизайнерлари уюшмаси раиси, Тошкент Тўқимачилик енгил саноат институти Ўқув ишлари бўйича проректор Холида Ҳафизовна Комилова ҳамда,
Италия Санъат, дизайн ва янги технологиялар Консорциуми Президенти, Милан политехника Университети Дизайн мактаби декани, профессор Артуро Делакуа сўзга чиқиб, ёш дизайнерларни муваффақиятли намойиш билан табриклаб, ғолибларни тақдирлашди.
Ғолиблар: Озод Рўзибоев,
Гўзал Магрупова,
Дилафрўз Умаралиева,
Камола Асомова,
Дилноза Аҳмедова ва Нилуфар Юнусходжаевалар махсус дипломлар билан тақдирланишди.
Мазкур либослар намойиши миллийликни замонавийлик билан уйғунлашган ҳолда, асрдан асрга ўтишини таъминлайди. Унда иштирок этган дизайнерлар эса, вақти келиб жаҳон подиумларида ўз либосларини намойиш этишларига тилакдошмиз!
Италия Санъат, дизайн ва янги технологиялар Консорциуми Президенти, Милан политехника Университети Дизайн мактаби декани, профессор Артуро Делакуа: - Ҳозир намойишдаги баъзи либосларни бемалол жаҳон подиумларида ҳам намойиш қилиш мумкин, деб ўйлайман. Дизайнерларнинг миллийликни замонавий либослар билан моҳирона уйғунлаштира олганликлари мени ҳайрон қолдирди. Қолаверса, яна бир муҳим жиҳати дизайнерлар бу либосларга мос оёқ кийимларини ҳам ярата олганликлари, баъзи акссессуарларни ҳам ўзлари тайёрлаганликларидир! Яъни, мижозларга фақатгина либос эмас, умумий тўлиқ комплектни тақдим этиш! Бу уларнинг ишлари мукаммаллигини билдиради. Ўйлайманки, ўзбек дизайнерларининг либослари албатта, жаҳон подиумларида ҳам намойиш қилинишига тилакдошман!
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
Фотолар учун Гулига миннатдорчилик билдирамиз