FATTOHHON.COM
« Все новостиХолида Ҳафизовна Комилова “Осиё рамзи” Ўзбекистон дизайнерлари уюшмаси раиси, Тошкент Тўқимачилик енгил саноат институти Ўқув ишлари бўйича проректор: - Бугунги фестивалнинг асосий мақсади, бугунги кунда ёшларимизни, аҳолининг дидини шакллантириш, бизнинг урф-одатларимизга мос, ўзимизнинг анъанавий либослар элементларини замонавий либосларда кўрсатиш. Бу асосий мақсад! Бугунги кунда тўпламларда ўзимизнинг Бухоро, Самарқанд, Қорақалпоғистон, Сурхондарё либосларининг элементлри ишлатилди. Ўзимизнинг материалларимиз турли хилда, мазкур либосларда қўлланилди. Бугунги либослар ҳам, кундалик, ҳам миллий услуб бўйича яратилган, ҳамда байрамона либослар! Бизнинг дизайнерларимиз бу либосларни тайёрлашда, ишни биринчи эскизлардан бошлашади ва бугунги кунда биринчи жараёнга келган 80 та дизайнерлардан фақат 17 та тўплам подиумга чиқди. Улардан эса, 5 та ғолиб бўлди. Асосий талаб, фестиваль номидан ҳам келиб чиққан ҳолда, тўпламларда ўзбекона материаллардан фойдаланиш ёки ўзбекона либослар элементларини ишлатиш ! Бу либосларда ўзимизнинг тарихий либосларимизга ҳурмат билан қараш, ҳар битта элементни ишлатганда унинг аҳамияти, унинг маъноси, ҳаммаси эътиборга олинади. Бу либослар орқали бизнинг фарзандларимиз, тарихимиз, урф-одатларимизни ўрганишади, Ҳозирги кунда ўзбекона мода атамаси, нафақат Ўзбекистонда балки, хорижда ишлатилмоқда. Чунки, бизнинг дизайнерларимиз маҳорати, улар ишлаб чиққан тўпламлар, ҳар томонлама талабларга жавоб бермоқда, ҳамда бизнинг тўпламларимиздан олинган ғояларни хорижлик дизайнерлар айтиб ўтишмоқда. Яъни, бизга мурожаат қилганликларини таъкидлаб, “бу ўзбекона мода, бу Ўзбекистондан келган либослар элементлари” деб айтиб, бизга ҳурмат билан қараб, ўша либосларни катта подиумларда намойиш қилишмоқда! Бизнинг асосий мақсадимиз, ўзимизнинг миллий либосларимиз, модамизни юқори подиумларга чиқариш!
Дилноза Кубаева актриса: - Мен ўзи мода фестивалларида кўп қатнашмасдим, аммо бу ҳам бир санъат ва санъатимга яқин бўлганлиги учун ҳам, таклифни қабул қилдим. Ҳақиқатдан ҳам, ҳаммаси гўзал! Дид билан, завқ билан, ёндошилган. Ҳозир кўпгина дизайнер қизларни кўряпман, ҳаммалари бахтли, чунки бугун уларнинг либослари намойиш қилинмоқда! Улар мана шу либослар устида астойдил ишлашган, либослари томошабинларга манзур бўлишини исташмоқда. Ҳаммалари ҳаяжонда, уларнинг ҳар бирига омад тилайман! Мазкур фестиваль туфайли, ўзим ҳам модага оид янгиликларни кўриб, гувоҳи бўляпман.
Муниса Ризаева хонанда: - Менга мазкур либослар жуда ҳам манзур бўлмоқда. Чунки, ўзим шундай йўналишда бошлаганман! Замонавийлик билан миллийлик уйғунлашуви! Мендан “кўчада шундай либосларни кийиш мумкинми? Бундай услубдаги кийимларни эркак киши ҳам кийиши мумкинми?” деб сўрашди ҳам. Албатта, мумкин! Бир тарафдан жуда чиройли кўринса, иккинчи томонлама ўзига хос! Масалан, ўзим ҳам жинси шим билан, миллий элементлардаги калта кўйлак, ёки узун чопонлар кияман, шундай либосларда суратга тушиб, ижтимоий тармоқларга ҳам жойлаштираман! Мен миллийлигимиз, миллий либосларимиздан ғурурланаман! Мана шу эгнимдаги либос ҳам, шу бугунги фестиваль иштирокчилари бўлган дизайнерлар Шахзод ва Акмал томонидан тикилган!
Зиёда хонанда: - Фестиваль менга манзур бўлди! Биринчи марта подиумда қўшиқ куйлашим! Ҳаммаси, ажойиб, дид билан ташкил этилган. Намойишдаги либосларни кўриб, миллий либосларимизнинг қанчалик гўзаллигини ҳис қилиш мумкин! Нафақат қўшиқларимиз, санъатимиз, балки миллий либосларимиз ҳам, жаҳонда миқёсида машҳур бўлишини ҳоҳлардим!
“Элдидо” гуруҳи: - Фестиваль кўтаринки руҳда ўтди! Бу фестиваль замон билан ҳамнафас, чунки қайси замонда, қайси либослар энг юқори чўққиларни забт этган либослар эканлиги дизайнерлар томонидан белгиланади. Ўзимизнинг клипларимиздаги, фильмлардаги либосларимизни ҳам, дизайнерлар ҳал қилишади. Чунки, саҳна либоси ҳам куйлаётган қўшиғимиз ва ҳатти-ҳаракатларимизга тўғри келиши керак. Шунинг учун ҳам, дизайнерларнинг ўрни ва меҳнати, жуда катта, деб ўйлайман.
Cаида Вахобова
Феруза Фаттохова
Фотолар учун Гулига миннатдорчилик билдирамиз