FATTOHHON.COM
« Все новостиҲаётнинг оғриқ нуқталари ҳақида юракларни ларзага соладиган қўшиқларни билиб куйлайдиган санъаткор Улуғбек Раҳматуллаев, бу йилги концерт дастурида, ёш бола юрагига тиғдек қадалаётган ичкилик иллати ҳақида, бола тилидан кўнгилларни титратган қўшиқ куйлади! Ҳар сатрда кўнгил ноласи мужассам бу тарона концертда илк янграгандаёқ юракларни ларзага солди! Қўшиқ Мирзо Карим сўзи, Иқбол Муҳаммад мусиқаси, Ойбек Расулов аранжеровкаси билан яратилган.
Беадаб денглар бехос, майлига кечирманглар...
Амакилар илтимос, дадамга ичирманглар...
Ётиб олсалар нетаман, ўлиб қолсалар нетаман,
Ҳайдаманглар кетаман, дадамга ичирманглар...
Бошларга отманг ғамни, заҳар қилманг хуш дамни,
Урадилар онамни, дадамга ичирманглар...
Дадамга ичирманглар...
Икки дунё керагим, давлат шоҳим тилагим,
Мазаси йўқ юрагин, дадамга ичирманглар...
Дадамга ичирманглар...
Қандай дадам бор эди, бир сўзимга зор эди,
Умрини ароқ еди, дадамга ичирманглар...
Дадамга ичирманглар...
Ё ўч борми бизларда, ўтинаман сизлардан,
Уяляпман дўстлардан, дадамга ичирманглар...
Шундай бўлса улфатлар, келтирсалар кулфатлар,
Бағрин чўқир калхатлар, дадамга ичирманглар...
Дадамга ичирманглар...
Ухлайман алам билан, дилимда ярам билан,
Тўп ўйнай дадам билан, дадамга ичирманглар...
Дадамга ичирманглар...
Кўтараман бош зўрға, тириклай кирдим гўрга,
Айландилар майхўрга... дадамга ичирманглар...
Қандай дадам бор эди...
Қўшиқни тинглаш ва кўчириб олиш учун!