FATTOHHON.COM

« Все новости

ГУЛНОРАДАН ҚАЛБЛАРНИ ТЎЛҚИНЛАНТИРГАН ҚЎШИҚ ҲАҚИДА! 18.01.2013 07:38

foto-2_17.jpg

22 декабрь куни “Истиқлол” санъат саройида VII M&TVA-2012 Мусиқа, теле-, видео асарлари номинацияси тақдимотида, саҳнада, Googoosha ўзбек тилидаги  «Жигарбандим» («Ота») қўшиғини ижро қилганида, кўпчилик аёллар, болалик ва ёшликдаги ширин хотиралар ила, кўзларида ёш билан  тингладилар.

foto-1_21.jpg

Ўзбек хонадонида қиз бола дунёга келиб, ақлини таний бошлаганидан бошлаб, дилида энг биринчи отага нисбатан энг катта ҳурмат туйғулари билан вояга етади. Ота қиз боланинг суянган тоғи, ишончидир. Оталар ҳам, сиртларида билинтирмасалар ҳам, аслида қалбида қизларига ўғилларидан кўра кўпроқ меҳр беришлари сир эмас... Ота учун энг меҳрибон инсон ҳам қиз фарзандидир.

foto-3_16.jpg

Googooshaнинг ўзбек тилидаги  «Жигарбандим» («Ота») қўшиғи янграганида, ҳар бир қиз қалбида ўз отасига бўлган меҳрни ҳис этганлари шубҳасиздир.

 

foto_36.jpg

Гулнора Каримова,  “Аёллар кенгаши” РЖБ Ташкилий кенгаши раиси:

   

- Ўзбек киноларини  доим  кузатиб бораман.  Бир куни  ана шундай фильмлардан бирини томоша қилаётганимда,  фильм ниҳоясида  куйланган  қўшиқ эътиборимни тортди.  Ушбу қўшиқ фильм сўнгида куйлангани боис  кўпчилик унга аҳамият ҳам бермаган бўлса керак. Аммо, қўшиқдаги сўзлар менга шу қадар таъсир қилдики, кўзларимга ёш келди, тўғриси, йиғлаб юбордим.  Кейин, матндаги бир-икки сўзларни ўзгартириб, бу қўшиқни  отам учун куйлагим келди. Тақдимот маросимига атиги бир кун қолган эди. Тонгги соат 4 гача қўшиқни ёзиб тугатдик. Ҳеч қачон миллий услубда куйламаганман, мақомнинг техникасини ҳам билмайман. Лекин, буни чин юракдан хоҳлаб,  меҳримни  қўшиб куйлаганим учун авж пардасидан ҳам  ўтиб кетишга куч топдим.

 

Ўғилой  Хабирхонова, Тошкент шаҳар №30-Меҳрибонлик уйи директори:

 -Раҳматли отам оламдан ўтганларида изтиробларим оламга сиғмаган. Чунки, отам менинг суянган тоғим эдилар. Ҳаётнинг ўнқир-чўнқир кўчаларидан қоқилмай, мақсадим сари интилишимда уларнинг маслаҳатлари мен учун каттакон бир мактаб бўлган. Ўша оқшомда Гулнора  ижросидаги ота қўшиғи  янграганда юзларимга ёш думалади. Отамни эсладим.  Юрагимдаги соғинч  худди қўшиқ билан ҳамоҳанг тебранаётгандай эди. Қайта-қайта эшитиш истагини туғдирган  “Ота” қўшиғи, тадбирдан олган энг катта таассуротим  бўлди. Бу таассурот ёнимда ўтирган аёлларнинг ҳам юрагига ўрнашганига шубҳа йўқ. Бунинг  исботини, уларнинг кўзларида милтиллаган ёшда кўрдим...

 

Назокат Ҳамроқулова, «Назокат-Нафис»  кўп тармоқли  хусусий фирмаси раҳбари:

-Бу ҳаёт - ўқилмаган бир китоб. Уни қанча  ўқисанг ҳам ниҳоясига етмайди. Айниқса, ундаги буюк мавзу – бу ота-она мавзуси. Мен Гулнорахоннинг шу мавзуга мурожаат этиб, ота ҳақида айтган қўшиғини эшитиб, жуда таъсирландим. Бундай қўшиқни ижро этган фарзанддан ҳар қандай ота фахрланса арзийди.

 

foto-4_14.jpg

Юракларга инган “Ота” қўшиғи, Googoosha ижодида худди камалакдай жило берди. Кимлардир қойил қолди. Кимлардир таажубланди. Кимлардир йиғлади. Лекин, нима бўлганда ҳам, у ўз ижоди орқали, келгуси авлодга бу ҳаётда кўрган кечирганларини, барча  шахсий ва умуминсоний аҳамиятга эга бўлган ва  йиллар давомида йиғилиб қолган фикрлари жамланган китоб ва альбомларини  тақдим этишда давом этади. Балки, бу баъзиларга ёқмаслиги мумкин, балки кимларнидир қувонтирар. Аммо, бу ҳаётда ҳар бир инсон ўз мақсадлари ва орзу умидларига эришишга ҳақли.

ҚЎШИҚНИ ТИНГЛАШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!

 МЕҲРОНА