FATTOHHON.COM
« Все новости
ШАХЗОДА ЁРҚИН ФИШКАЛИ ЯНГИ КОНЦЕРТГА ҲАРАКАТ ВА НИЛУФАР УСМОНОВАДАН “АНА-МАНА”! 19.01.2013 09:24
«Тарона» студияси директори Даврон Муқимовнинг хабар қилишича, ҳозирда хонанда Шахзоданинг навбатдаги яккахон концерт дастурига қизғин тайёргарлик жараёнлар кечмоқда. Янги йилдан сўнг, бироз вақт Самоaда дам олиб қайтган Шахзода, янада янги куч-ғайрат билан ижодга киришган.
Шахзоданинг янги концерт дастури 1 майдан 7 майга қадар бўлиб ўтиши кўзда тутилган бўлиб, бу йилги концерт дастури, ўтган йилги концертидан бутунлай фарқ қилиши кутилмоқда.
Мазкур ёрқин концерт дастурида томошабинлар бутунлай ўзгача саҳна кўринишлари, кўплаб янги қўшиқлар ва Шахзоданинг янги имиджига гувоҳ бўладилар. Томошабинларни концертдан яхши таассуротлар билан позитив кайфият олишларига астойдил ҳаракат қилинмоқда. Лекин, Шахзоданинг янги концерт дастурига ном қўйилмади, сабаби эса, ҳамма ўз концертини бирор ном билан номлайди, лекин бошқалардан ажралиб туриш мақсадида концерт дастурига бирор ном берилмади. Концертда Шахзода нечта қўшиғини жонли ижрода куйлаши ҳам, яқин орада маълум бўлади. Шунингдек, мазкур концерт кўплаб ёрқин фишкаларга эга бўлиши кутилмоқда! Шахзоданинг янги мусиқий альбоми ҳам, мухлислар эътиборига ҳавола этилиши кўзда тутилган. Мусиқий альбом номи ҳозирча сир тутилмоқда.
* * * * *
Хонанда Нилуфар Усмонова ўтган йили учинчи ўғли Сулаймонхонни дунёга келтиргач, таътил олмай, яна ижодга киришиб кетди. Хонанда қисқа фурсатда ўз ташқи кўринишини янада яхшилашга, озишга ҳам улгурди. У ҳозирги кунда оилага ва ижодга ҳам баравар вақт ажратишга ҳаракат қилмоқда. Шунингдек, хонанда, рақс, шейпинг, сузиш ва вокал билан ҳам мунтазам шуғулланиб келмоқда. Хонанданинг ижодий гуруҳи ҳам бироз кенгайган, сабаби, хонанда ҳозирда қаерда бўлмасин жонли ижрода куйламоқда! Шу тарзда хонанда, фонограмма сўзидан узоқлашиб бормоқда! Ҳозирда Нилуфар Усмонова ҳам кўплаб янги қўшиқлар яратди ва тез кунларда улардан “Ана-мана” қўшиғини мухлисларига тақдим қилиш ниятида! Мазкур қўшиқнинг мусиқа ва аранжеровкаси Жасур Абдураҳмонов, сўзи эса Бобур Умаровга тегишли. Нилуфар Усмонова бу қўшиғига ҳам жуда жиддий ва талабчанлик билан ёндошди. Қўшиқни бир неча марта ўзгартирилишига ҳам тўғри келди. Ҳозирда бу қўшиққа клип суратга олиниши режалаштирилган. Клип ҳақида шуни айтиш мумкинки, ҳозиргача унинг ижодида бундай клип ҳали бўлган эмас! Клип учун жуда катта ижодий гуруҳ жалб қилинган бўлиб, Нилуфар клипда бир неча образларда намоён бўлиши кўзда тутилган. Клипда Нилуфарнинг ёрқин рақсларидан ва унинг рақс маҳоратига ҳам гувоҳ бўлиш мумкин. Клип январь ойи охирларида суратга олинади.
Саида Вахобова





