FATTOHHON.COM
« Все новостиЖорий йилнинг 29 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан «Обод қишлоқ» дастури тўғрисида Фармонни имзоланиб, мазкур Фармон ижросини таъминлаш мақсадида, Республиканинг ҳар бир тумани ва шаҳарида аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш тарзи ва даражасида сезиларли ижобий ўзгаришларни таъминлашга, мазкур қишлоқ (маҳалла)ларнинг қиёфасини замонавийлаштириш ва унда истиқомат қилувчилар учун иш ўринларини яратиш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Ўтган вақт давомида «Обод қишлоқ» дастури асосида Жиззах вилояти, Мирзачўл тумани, Гагарин шаҳрида қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфаси тубдан янгиланди, йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектлари барпо этилди.
Жорий йилнинг 26 ноябрь куни барпо этилган уй-жойлар тантанали равишда ўз эгаларига топширилди.
Очилиш маросими катта концерт дастурига уланиб кетди.
Очилиш маросими ва концерт дастурида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков,
Ўзбекистон Халқ артисти Зулайҳо Бойхонова,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз (Турдиев) ҳамда,
хонанда Баҳром Назаров иштирок этишди.