FATTOHHON.COM

« Все новости

“НИҲОЛ” ДАВЛАТ МУКОФОТИ ТАНЛОВИНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲАР БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ 27.11.2018 04:18

1 (1)

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун “Ниҳол” давлат мукофоти танловининг туман (шаҳар) ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳар саралаш босқичларини ўтказиш ҳақида”ги (01-07/1-248-сон 05.03.2018 йил) мажлис баёни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлигининг 2018 йил 7 мартдаги 151-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йилнинг 23-26 май кунлари Тошкент шаҳрининг туманларида ўтказилди.

Маданият вазирлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, “Ниҳол” давлат мукофоти танловининг биринчи туман саралаш босқичида 17 ёшдан 25 ёшгача бўлган 208 нафар ёш ижодкорлар иштирок этиб, шундан 101 нафар номзодлар танловнинг шаҳар босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритишди.

1 (2)

Танловнинг 2-босқичи 2018 йилнинг 23 ноябрь куни  мусиқа, опера ижрочилиги йўналиши бўйича Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги иқтидорли болалар академик лицейида, 24 ноябрь куни  мумтоз қўшиқ, эстрада ижрочилиги, рақс санъати йўналишлари бўйича Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши тадбирлар залида “Ниҳол” давлат мукофоти танловининг Тошкент шаҳар босқичи ўтказилди.

Танлов иштирокчилари ижро махорати, профессионал тайёргарлиги, бадиий ижрочилик махорати, репертуар савияси, ижтимоий фаоллиги ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан кўриб чиқилди.

Танлов якунларига кўра, ҳакамлар хайъатининг хулосасига асосан мусиқа, опера, эстрада, мумтоз, рақс йўналиши бўйича 30 нафардан зиёд иштирокчилар танловнинг Республика босқичида иштирок этиш учун тавсия этилди.