FATTOHHON.COM
« Все новостиАсли Эронлик, келиб чиқиши арман миллатига мансуб ва ҳозирда АҚШ да истиқомат қилаётган машҳур санъаткор Анди 29 ноябрь куни Тошкентга етиб келди!
Аэрапортда Андини кутиб олдик ва ундан қисқача фикр ҳам олдик.
Самимий ва очиқкўнгил санъаткор Анди Ўзбекистонга ташрифидан мамнун эканлиги, мусиқага бўлган кучли муҳаббати, ҳамда Ўзбекистондаги концертлари ҳақида ўз фикрларини баён этди!
Андининг Ўзбекистондаги концертлари
1 декабрь куни Тошкентда,
2 декабрь куни Самарқандда,
4 декабрь Бухорода бўлиб ўтади!
Тошкентдаги концерт “Халқлар дўстлиги” саройида соат 19.00 да! Билетлар сарой кассасида сотилмоқда!
Анди ҳақида қисқача маълумот!
Анди тахаллуси билан ижод қилиб келаётган афсонавий санъаткорнинг тўлиқ исми-шарифи Андраник Мададян бўлиб, 1958 йил 21 апрелда Эроннинг Теҳрон шаҳрида дунёга келган. 14 ёшидан қўшиқ куйлашни бошлаган санъаткорнинг оиласи, 1979 йилда доимий яшаш учун АҚШ га кўчиб кетишган ва у мусиқа борасидаги таълимни АҚШ да давом эттирган. 1978 йил ўзининг илк компакт дискини чиқарган ва “Духтари ируни” қўшиғи оммалашган.
Дастлаб ўз карьерасини гитарачи дўсти билан тузилган “Andy&Kouros” дуэти таркибида бошлаган. Дуэтнинг 1985-1992 йиллар давомида тўртта албоми чиққан ва “Эй духтари Нилуфар” қўшиғи жуда ҳам оммалашган. Мазкур альбомлар туфайли Анди бутун Эрон-форс мусиқа оламида машҳурликни қўлга киритган.
1992 йил ўзи яккахон ижод қила бошлаган Анди 4 марта “Йилнинг энг яхши хонандаси” ҳамда, “Ўн йилликнинг энг яхши Эронлик хонандаси” деб топилган. 15 та мусиқий альбом чиқарган.
Анди нафақат Эрон ва Афғонистонда балки ,Арманистон, Тожикистон, Туркия, Россия, Америка Қўшма Штатлари, Ҳиндистон, Араб ва Шарқ мамлакатлари, ҳамда Европада ҳам машҳур.
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
Фотолар учун Достонбек Махмадиевга
алоҳида миннатдорчилик билдирамиз