FATTOHHON.COM

« Все новости

НИҲОЛ” МУКОФОТИ ТАНЛОВИНИНГ ҲУДУДИЙ САРАЛАШ БОСҚИЧЛАРИ ЯКУНЛАНДИ! 03.12.2018 00:36

211851ee3ab86f315e76fe11e845f095

Мамлакатимизда миллий маданиятимиз ва санъатимизга бўлган эътиборни тобора кучайтириш, айниқса, ёш ижрочиларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларни янгидан-янги ижодий марралар сари руҳлантириш борасидаги амалий ишлар истеъдодлар сафининг тобора кенгайишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

photo_2018-11-27_17-02-38

17 ёшдан 25 ёшгача бўлган истеъдод соҳибларига қанот бўлаётган "Ниҳол" мукофоти мусиқа санъатининг турли йўналишларида ғайрат билан ижод қилаётган ёш йигит-қизларни халқимизга танитиш, улар ижодини янги, янада юқори савияда йўлга қўйишда яқиндан кўмаклашишдек эзгу мақсадларга хизмат қилмоқда.

2000 йилда таъсис этилган мазкур мукофотга ўтган давр мобайнида 187 нафар йигит-қиз сазовор бўлди.

«Ниҳол» мукофотига саралаш уч босқичли тизимда ўтказилмоқда. Мазкур танловнинг жорий йилги туман (шаҳар) саралаш босқичлари 2-26 май кунлари бутун Республикамиз бўйича ўтказилди ва танловда 14 минг нафардан ортиқ ижодкор ёшлар иштирок этиб, шундан 1040 нафар ёш ижодкорлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри саралаш босқичларига тавсия этилди.

photo_2018-11-27_17-02-26

Танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган саралаш босқичлари жорий йилнинг 25 октябридан бошлаб 23 ноябрга қадар ўтказилди. Саралаш босқичларида 5 та йўналиш бўйича муваффақиятли иштирок этган 205 номинант, шундан 40 нафари эстрада санъати, 50 нафари мусиқа ижрочилиги, 47 нафари мумтоз қўшиқ, 31 нафар рақс санъати, 37 нафари опера ижрочилиги йўналишлари бўйича республика босқичида иштирок этишга лойиқ топилди.

photo_2018-11-27_17-02-29

Саралаш босқичлари малакали мутахассислардан иборат Ҳакамлар Ҳайъати томонидан танлов низомига мувофиқ, одилона тарзда ўтказилди. Шунингдек, мазкур босқичларда Республика Кенгаши аъзолари эксперт сифатида иштирок этишди.

photo_2018-11-27_17-02-36

Маълумот учун эслатиб ўтиш жоизки, танловнинг республика саралаш босқичи 2019 йилнинг июнь-июль ойларида бўлиб ўтади.

Ижодкор ёшлар билан ишлаш

ва  оммавий маданий тадбирларни

ташкил этиш бошқармаси