FATTOHHON.COM
« Все новости
ЮЛДУЗ УСМОНОВА ХОНАДОНИДА АНДИ МЕҲМОНДА! “ХАСТА БЎЛМА”, АНДИНИ “ХАСТА” ҚИЛДИ! 06.12.2018 01:40
Ўзбекистонда ўз концертларини тақдим этган хорижий санъаткор Анди Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова хонадонида меҳмон бўлди!
Нафақат Ўзбекистон балки бошқа давлат хонандалари ҳам тан берган, қўшиқларини ўзга юрт тингловчилари ҳам берилиб тинглайдиган Юлдуз Усмонованинг кўнгилларни таъсирлантирган “Хаста бўлма” қўшиғи Андининг ҳам кўнглидан жой олди! Анди қўшиқни берилиб тинглади ва самимий фикрлар билдирди.
Икки санъаткор ўзаро ижодий ҳамкорлик ҳақида суҳбатлашишди.
Ажаб эмас, бу меҳмондўстлик ва самимий суҳбат, кейинчалик икки санъаткорнинг икки халқ юрагидан жой оладиган дуэтларига сабаб бўлса...