FATTOHHON.COM

« Все новости

“МЕН ЭЛИМНИНГ ЮРАГИДА ЯШАЙМАН” НОМЛИ АДАБИЙ КЕЧАДАН... 04.12.2018 14:30

photo (2)

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида 4 декабрь куни Ҳамид Олимжон хотирасига бағишланган “Мен элимнинг юрагида яшайман” номли адабий кеча бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги “Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3652-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, ёш авлодни миллий адабиётимизнинг улуғ намоёндалари ҳаёти ва ижоди билан яқиндан таништириш мақсадида, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ўзбекистон Маданият ва санъат кўргазмаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Успенский номидаги Республика махсус мусиқий академик лицейи ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур Тадбирда уюшма аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ижодкорлар, иқтидорли ёшлар иштирок этишди.

photo (3)

Тадбирда шодлик ва бахт куйчиси, истеъдодли шоир, драматург, олим, давлат ва жамоат арбоби Ҳамид Олимжон қисқа умри давомида ёзиб қолдирган адабий мероси бугун ҳам халқимиз томонидан севиб ўқилиши таъкидланди.

Ҳамид Олимжон 1909 йил 12 декабрда Жиззах вилоятида туғилган. У Наримонов номли мактабни битириб, Самарқанд билим юртида ўқиди. Ўзбекистон давлат педагогика академиясида таълим олди. Нашриёт ва таҳририятларда масъул вазифаларда хизмат қилди. Ҳамид Олимжон 1939 йилдан умрининг охиригача Ўзбекистон Ёзучилар уюшмасининг раиси бўлиб ишлаб келган.

Дастлабки асарлари — «Кўклам» (шеърлар, 1929), «Тонг шабадаси» (ҳикоялар, 1930). «Олов сочлар» (1931), «Пойга», «Ўлим ёвга» (1932), «Дарё кечаси» (1936), «Шеърлар» (1937), « Ўлка», «Ойгул ва Бахтиёр» (1939), «Бахт» (1940), «Кўлингга курол ол!», «Она ва ўғил» (1942), «Ишонч» (1943) шеърий тўпламлар муаллифи. «Ойгул билан Бахтиёр» (1937) ҳамда «Семурғ ёки Паризод ва Бунёд» (1939) достонлари халқ эртаклари мотивлари асосида яратилган. Н. Островскийнинг «Пўлат қандай тобланди» романини ҳамда А. С. Пушкин, Л. Н. Толстой, В. Маяковский, Т. Шевченко ва бошқа шоир ва ёзувчиларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган. 1944 йил 3 июлда автомобиль халокатидан Тошкент шаҳрида вафот этган.

photo (4)

Тадбирда адиб ҳаёти ва ижоди ҳақида батафсил маълумотлар берилди, унинг шеърларидан намуналар ўқилди.

photo (1)

Шунингдек, Тадбир давомида хонанда Шуҳрат Дарё ва

photo (6)

ёш ҳаваскор талабалар томонидан шоир шеърларидан “Хаёлимда бўлдинг”, “Ўрик гуллаганда”, “Энг гуллаган ёшлик чоғимда” ва бир қатор шеърларига куй басталанган қўшиқлар куйланди.

photo (5)

Шоир ҳаёти ва ижодига бағишланган фото ва китоб кўргазмалари ташкил этилди.