FATTOHHON.COM
« Все новости
РАЙҲОННИНГ “БАКА БАНГ” ҚЎШИҒИНИ ҚОЗОҒИСТОНЛИК ХОНАНДА “ЎҒИРЛАДИ”! 20.01.2013 11:53

Райҳон билан унинг янги “Қани?” клипининг суратга олиш жараёнларида, суҳбатлашганимизда, ўзининг “Бака банг” қўшиғини Қозоғистонлик хонанда Сиви Махмуди томонидан “кўчириб” куйланганлигидан ажабланганлигини маълум қилди. Маълум бўлишича, “Бака банг”нинг қозоқча вариантини Райҳонга мухлислари ссылка орқали юборишган.

Клипни кўрган Райҳон эса, мусиқа, минусовка ўзининг қўшиғи эканлиги шундоқ эшитилиб турганлигини айтди.

Райҳон бу борада, “Муаллиф ва ижрочилар” Гильдиясига мурожаат қилишини билдирди.
Биз ҳам ўша ссылка орқали “Бака банг”нинг қозоқча вариантини кўргач, ҳайрон қолдик. Чиндан ҳам, ўша мусиқа, сўзлари қозоқча холос. Энг ҳайратланарлиси, Райҳон қўшиғининг минусовкаси қандай қилиб Қозоғистонлик хонандага ўтиб қолди экан?
Умуман, бундай плагиат қачонгача давом этаркин?
Бундан аввал ҳам, Райҳоннинг “Ёдингдами” қўшиғи хонанда Руслана томонидан куйланган эди...
Эндиликда эса, Қозоғистонлик хонанда ё билиб, ёки “билмай” (балки атайлаб, эътибор тортиш учун) “Бака банг”ни очиқчасига қозоқ тилида куйламоқда.
“Бака банг”ни қозоқча вариантини сайтимизга қўйишга муносиб деб топмадик.
Баъзида ўзбек хонандаларини плагиатда айблашганини эшитиб қоламиз. Лекин, бошқалар ўзбек хонандаларининг қўшиқларини очиқчасига “кўчириб” ўзлаштириб куйлашганида эса, афсуски...
Бир тарафдан бу фахрланарли ҳолат ҳамдир, негаки ўзбек хонандаларидан ҳам ўғирлашяпти, демак бу ривожланиш, юксалиш, ўзбек хонандаларини ўзларидан юқори қўйиб, уларга очиқчасига тақлид қилишяпти! Аммо, сен яратган қўшиғинг, куйингни бошқаси ўзлаштириб, “ўзимники” деб тақдим этиб турса, буни эътиборсиз ҳам қолдириб бўлмайди, деб ўйлаймиз.
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова