FATTOHHON.COM

« Все новости

МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИДА 2019 ЙИЛГИ РЕЖАЛАР МУҲОКАМАСИ! 03.01.2019 21:29

photo (1)

3 январь куни Маданият вазирлигида йилнинг илк йиғилиши бўлиб ўтди. Маданият вазирлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев мазкур йиғилишда барча Вазирлик бошқарув аппарати ходимлари ҳамда, Тошкент шаҳридаги тизим ташкилотлари раҳбарлари билан йил давомида ўтказиладиган тадбирлар ва амалга оширилиши лозим бўлган масалаларга тўхталди. Йиғилишда, ўтган йили бир қатор Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат қарор ҳамда фармойишлари асосида, яъни 2019 йилда соҳани ривожи йўлида белгилаб берилган топшириқ ва вазифаларнинг ижролари  юзасидан масъуллар билан ижро муддатлари келишиб олинди. 

Шу билан бирга, Вазир томонидан Ўзбекистон Давлат Консерваторияси ҳузуридаги Р.ГЛИЭР, В.УСПЕНСКИЙ ва РИМСАЛда дамли чолғу йўналиши бўйича синфларни кўпайтириш топшириғи берилди.

Болалар мусиқа ва санъат мактабларида дарс бераётган мусиқа ўқитувчиларини 2019 йилда махсус сиртқи ўқиш тизимини жорий этиш таклифи берилди, чунки Республика бўйича бу йўналишда дарс бераётган муаллимлар сони 36 фоизни ташкил этади.

Шунингдек, Ўзбекистон Давлат Циркининг 2018 йилги иш фаолияти танқидий қайта кўриб чиқилди ҳамда, тегишли раҳбарларга нисбатан интизомий жазо қўлланилди.

photo (2)

Хуллас, маданият ва санъат соҳасидаги барча йўналишларнинг фаолияти муҳокамаси бўлди ҳамда ҳар бир белгилаб берилган топшириқларнинг ижро муддати ва  бажарилиши юзасидан раҳбарларнинг шахсан масъул эканликлари уқтириб ўтилди.

photo (3)

photo (4)