FATTOHHON.COM
« Все новостиЖорий йилнинг 24 декабрь куни Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, драматург ва жамоат арбоби Туроб Тўла таваллудига 100 йил тўлиши муносабати билан адиб босиб ўтган ҳаёт ва ижод йуллари хотирланди. Шу куни Чиғатой қабристонидаги шоир қабри зиёрат қилинди.
Маданият вазирлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, Хотира кечаси Ўзбек Миллий академик драма театрида бўлиб ўтди. Тадбирда ёзувчилар, шоирлар, санъатшунос олимлар, халқимиз ардоғидаги актёр ва актрисалар ҳамда шоирнинг яқинлари ташриф буюришди.
Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Мирзо сўзга чиқиб, севимли адибимиз қолдирган маънавий мероси, ижодий бўстони ҳақида йиғилганларга самимий фикрларини изҳор этди. Серқирра истеъдод эгаси бўлган Туроб Тўла шеьрларидан парчалар ўқилди.