FATTOHHON.COM
« Все новостиЖорий йилнинг 12 январь куни Пойтахтимизнинг "Osiyo Grand" ресторанида Юртимизда фаол ва сермаҳсул ижод қилаётган санъат ва маданият вакиллари ҳамда, ўз ижодий тажрибалари билан ёшларга ибрат бўлаётган устоз санъаткорларни қўллаб-қувватлаш ҳамда, рағбатлантириш мақсадида “Эҳтиром-2018” мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, меҳнатлари эътироф этилиб, эл-юртнинг юксак эҳтиромига сазовор бўлган санъат ва маданият кишиларининг меҳнатини муносиб тақдирлаш ҳамда, ёшларга ибрат қилиб кўрсатишдан иборат.
“Эҳтиром” мукофоти билан тақдирлаш анъанага айланиб, у “Театр, кино ва оммавий томошалар”, “Эстрада, анъанавий, опера хонандалик, мусиқа ижрочилиги ва рақс санъати”, “Тасвирий ва амалий санъат”, “Бадиий ижод, журналистика ва телевидение”, “Эътибор, эҳтиром, эъзоз” каби 5 та йўналишда тақдим этилмоқда.
“Эҳтиром” мукофотининг ўзига хослиги шундаки, у йил давомида санъат ва маданиятимизнинг турли йўналишларида фаол ва сермаҳсул ижод қилган фидойи, заҳматкаш ижодкорларни тақдирлайди, уларга эҳтиром кўрсатади.
Бу йилги "Эҳтиром"-2018 мукофоти билан тақдирлашда ижодкорларнинг “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш жараёнига эътибор қаратилди.
Мукофотнинг бу йилги соҳиблари қуйидагилар:
Т/р |
Номинация номи |
Номзодлар |
1.Театр, кино ва оммавий томошалар |
||
|
“Йилнинг энг яхши спектакли” |
Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри “Оқ кема” спектакли учун Труппа бошлиғи - Бердиев Қурбон |
|
“Йилнинг энг фаол актрисаси” |
Гулямова Зилола Саидовна Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси |
|
“Йилнинг энг фаол актёри” |
Ражабов Адиз |
|
“Йилнинг энг яхши режиссёри” |
Ҳамдамов Умид Холмурадович Кинорежиссёр |
|
“Йилнинг энг яхши сценографи” |
Газизова Флюра Хамитовна Ўзбек Миллий академик драма театри саҳналаштирувчи рассоми |
|
“Йилнинг энг яхши адиби” |
Абдураҳмонов Ўрозбой Ўзбекистон халқ ёзувчиси |
|
Йилнинг энг фаол санъатшуноси |
Галущенко Ирина Георгиевна Ўзбекистон давлат консерваторияси мусиқа тарихи ва танқиди кафедраси профессори |
|
“Йилнинг энг яхши балет артисти” |
Мамбекова Гульмира Азизбековна Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри олий даражали балет артисти |
|
“Саҳнамиз фариштаси” (маликаси) |
Исмаилова Дилбар Абидовна Ўзбекистон давлат драма театри етакчи саҳна устаси, Ўзбекистон халқ артисти |
2.Эстрада ва анъанавий, опера хонандалик, мусиқа ижрочилиги ва рақс санъати |
||
10. |
“Йилнинг моҳир қўшиқ ижрочиси” |
Матчонов Очилбой Йўлдошбоевич Урганч ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқитувчиси |
11. |
“Йилнинг моҳир опера ижрочиси” |
Алимардонов Рустам Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри актёри |
12. |
“Йилнинг энг яхши эстрада хонандаси” |
Фериде Гиргин “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хонандаси |
13. |
“Йилнинг моҳир созандаси” |
Саидов Фарҳод “Сарбон” гуруҳи солисти |
14. |
“Йилнинг энг яхши бадиий жамоаси” |
“Навбаҳор” ашула ва рақс ансамбли Бадиий раҳбар, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Мадраҳимова Гулмира (Ўзбекистон давлат филармонияси) |
15. |
Йилнинг моҳир бастакори |
Исмаилов Абдухошим Ўзбекистон Республикаси халқ артисти |
16. |
“Йилнинг энг яхши балетмейстери” |
Нодирова Елена Фаритовна Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби ўқитувчиси |
17. |
“Йилнинг энг яхши раққосаси” |
Ҳасанова Ёқутхон Баҳодиржон қизи “Наврўз” ашула ва рақс ансамбли балет артисти, Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби талабаси
|
18. |
“Йилнинг энг фаол фольклор жамоаси” |
“Бухоро мавжлари” ашула ва рақс ансамбли Ўзбекистон давлат филармонияси Бухоро вилояти бўлинмаси, бадиий раҳбар Авезов Рауф |
3. Тасвирий ва амалий санъат |
||
19. |
“Тасвирий ва амалий санъат санъат жонкуяри” |
Мухторов Асрор Мухторович (Ўзбекистон Бадиий академияси) |
20. |
“Йилнинг фаол музей ходими” |
Юсупов Исмат Искандарович Ўзбекистон Амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи директори |
21. |
“Йилнинг энг намунали маданият маркази” |
Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани маданият маркази Директор - Юсупов Шуҳрат Баҳрамбаевич |
22. |
Йилнинг энг фаол кутубхоначиси” |
Файзиматова Азиза Рустамовна Фарғона вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси директори |
4. Бадиий ижод, журналистика ва телевидение |
||
23. |
“Маданият соҳасининг фаол оммавий ахборот ходими” |
Матёқубов Камол “Адолат” ижтимоий-сиёсий газетаси, Ўзбекистондан хизмат кўрсатган журналист |
24. |
“Энг фаол телерадио журналисти” |
Матчанова Дилшод Зариповна “Yoshlar” телеканали ток-шоу ва интерактив телелойиҳалар бош муҳарририяти катта муҳаррири |
25. |
“Йилнинг энг фаол маданият ва санъат тарғиботчиси” |
Самадов Фахриддин Умирқулович “Ўзбекистон” телерадиоканали “Ассалом, Ўзбекистон!” кўрсатуви муаллифи ва бошловчиси |
5. Эътибор, эҳтиром, эъзоз |
||
26. |
“Энг ташаббускор ҳудудий бошқарма бошлиғи” |
Сайимов Салим Сайимович Қашқадарё вилояти маданият бошқармаси бошлиғи |
27. |
“Йилнинг энг фаол ижтимоий тармоғи” |
“Kun.uz” ижтимоий тармоғи Махсус мухбир - Рўзиохунов Алишер |
28. |
“Ўзбек санъати фидоийси” |
Йўлдошев Баҳодир “Дийдор” режиссёрлик ва актёрлик маҳорати театр студияси бадиий раҳбари, Ўзбекистон санъат арбоби |
29. |
“Моддий маданий мерос жонкуяри” |
Режабов Ғиёсиддин Қутбидинович Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси бош инспектори |
30. |
“Маданият ва санъат фахрийси” |
Бурмакин Владимир Иванович (Ўзбекистон Бадиий академияси) |
31. |
Классик асардаги энг яхши роль ижрочиси |
Жумаев Умар “Дийдор” режиссёрлик ва актёрлик маҳорати театр студияси актёри |