FATTOHHON.COM

« Все новости

14 ЯНВАРЬ «МАРДЛАР ҚЎРИҚЛАЙДИ ВАТАННИ» ДЕБ НОМЛАНГАН ТАНТАНАЛИ ТАДБИРДАН! 12.01.2019 00:04

photo_2019-01-15_12-29-57 (2)

14 январь “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан жорий йилнинг 11 январь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Маданият ва санъат кўргазмаси, Тошкент Тиббиёт академияси ҳузуридаги Ҳарбий тиббиёт факультети, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, марказий ҳарбий клиник госпитали билан ҳамкорликда тантанали тадбир ўтказилди.

photo_2019-01-15_12-29-52

photo_2019-01-15_12-30-09

Тадбирда Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг барча тиббиёт муассасалари, эстрада юлдузлари ҳамда, ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Ватанпарварлик ва юртга меҳру муҳаббат  туйғулари тараннум этилган қўшиқлар ҳаммага байрамона кайфият улашди.

Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 14 январда қабул қилинган "Ватан ҳимоячилари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунига биноан мамлакатимизда  14 январь “Ватан ҳимоячилари куни”ни миллий байрам сифатида катта тантана билан нишонлаш ўзига хос анъанага айланган. Истиқлол йилларида мамлакатимизда қўлга киритилган ютуқ ва марраларнинг асоси, энг катта бойлигимиз юртимиздаги тинчлик ва барқарорликни, меҳр-оқибатни, бағрикенгликни, миллатлараро тотувликни асраб-авайлаш, хавфсизликни таъминлашда Миллий Армиямизнинг алоҳида ўрни бор.

photo_2019-01-15_12-30-03 (2)

Шу боис халқимиз ҳарбийларни, тинчлик ва осойишталик посбонлари сифатида эъзозлайди. Улар қалбида ҳам ягона Ватанимиз бўлган Ўзбекистон билан фахрланиш туйғулари жўш уради.

Ўзбекистон ўғлонлари ўз юртига, халқига, ўз Президентига садоқат билан хизмат қилишни ўзига муқаддас бурч, деб ҳисоблайди. Ана шундай фидоий фарзандлар бор экан, эртанги кунга ишонч ҳам юксалиб бораверади.

photo_2019-01-15_12-30-41

photo_2019-01-15_12-30-33 photo_2019-01-15_12-30-14