FATTOHHON.COM
« Все новости15 январь куни Маданият вазири Қувайт давлатидан ташриф буюрган Амир Жаъфарни қабул қилди. Учрашувнинг асосий мақсади, Қувайтдан инвестиция жалб этишдир.
Амир Жаъфар Ўзбекистондаги доимий ташриф буюрувчи меҳмонларимиздан биридир, миллий мусиқамиз шайдоси.
Шуни таъкидлаш жоизки, у ҳар гал Тошкентга келганида, Ўзбекистон Давлат консерваториясини кўздан кечиради, чунки Консерваторияда таълим бераётган устоз муаллимларнинг дарс бериш маҳоратларини кузатишни ёқтиради. У бир неча марта Ёш симфоник оркестримизни Қувайт давлатига гастроль сафарини уюштирган.
Маданият вазирининг таклифига кўра, унинг асосий мақсади, Қувайтда ва Ўзбекистонда ўзбек-араб мусиқа мактабини ташкил этишдир. Суҳбат давомида, у доим ўзбек мумтоз мусиқасидан баҳраманд бўлишини, шунингдек, 14 январь куни “Халқлар дўстлиги” саройида Миллий гвардия оркестри томонидан намойиш этилган ижро уни ҳайратда қолдирганини эътироф этди.
Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Амир Жаъфарга бир нечта инвестиция лоймҳаларини таклиф этди, у ўз навбатида ҳамкорлик учун Ўзбекистон энг ишончли ва ривожланаётган давлатлардан бирилиги ҳамда, Президент Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Давлат ривожига қўшаётган ҳиссаси ва саъй-ҳаракатлари беқиёслигини таъкидлади.