FATTOHHON.COM
« Все новости17 январь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида вазир Бахтиёр Сайфуллаев раислигида маданият ва санъат соҳасига инвестицияларни жалб этиш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда ҳар бир вилоят маданият бошқармалари раҳбарларига инвест лойиҳаларни 2019 йилда амалга ошириши лозимлиги таъкидланди.
Ҳар бир ҳудуд раҳбари, шу кунга қадар қандай инвестициялар жалб қилинаётганлиги тўғрисида маълумот берди.
Тақдим этилган маълумотлар таҳлил қилиниб, ҳар бир йўналишга оид инвестиция дастур лойиҳалари қайта кўриб чиқилди.
Вилоят маданият бошқармалари инновацион ишлаш механизмини ҳам яратилаётганидан ҳайратда, чунки шу кунга қадар маданият ва санъат соҳасида инвестиция борасида кўникмалар мавжуд эмас эди.
Ҳар бир соҳа ривожланиб бораётган бир даврда, маданият вакиллари ҳам инвестицияларни соҳага жорий этиш каби масалаларни ҳал этмоқда.