FATTOHHON.COM

« Все новости

ФОНД ФОРУМНИНГ БОЛАЛАР СПОРТИ РИВОЖИГА ҚЎШАЁТГАН ҲИССАСИ 25.06.2013 01:41

 foto_1160.jpg

24 июнь куни соат 19.00 да пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида Фонд Форум ва “Форум юниор спорт” болалар спорт мажмуаси, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан ташкил этилган Бадиий гимнастика бўйича VI “Кичкинтой” (“Baby”) болалар халқаро очиқ турнирининг гала-концерти бўлиб ўтди.

foto(5)_110.jpg

Гулнора Каримованинг муаллифлик лойиҳаси бўлган мазкур турнирдан асосий мақсад ёш гимнастикачиларимизни қўллаб-қувватлаш бўлиб, турнирда мамлакатимизнинг турли вилоятларидан 4 ёшдан 9 ёшгача бўлган 350 дан ортиқ гимнастикачилар, ҳамда Эронлик меҳмонлар ҳам иштирок этишди. Улардан турнирда 29 нафари ғолиб бўлишди.

foto(23)_30.jpg

Турнирнинг мусобақа қисми 23 июнь куни “Форум юниор спорт” болалар спорт мажмуасида бўлиб ўтди. Жумладан, кўпкураш (предмет билан ва предметсиз чиқишлар), танловга киритилган намунали чиқишлар намойиш этилди.

24 июнь куни эса, энг яхши номерлар ва намунали чиқишлардан иборат гала-концерт намойиш қилинди. Дастурни тележурналист Нилуфар Сотиболдиева олиб борди.

foto(20)_35.jpg

Ёш гимнастикачи қизларнинг маҳорати, рақслари барчанинг олқишига сазовор бўлди. Уларга қараб туриб, бу даражага эришишлари учун ҳам ўзлари ва ҳам устозлари томонидан қанчалик кучли меҳнат кетганлигини англаш қийин эмас. “Кичкинтой” (“Baby”) турнирининг гала-концерти болажонларни нафақат гимнастика бўйича маҳоратларини балки, рақс ва актрисалик маҳоратларини ҳам намойиш қилишларини талаб қилди.

foto(19)_39.jpg

Намойиш қилинган 22 та чиқишларнинг ҳар бири ўзига хос ва ёрқинлиги билан эътиборни тортди. Нукуснинг “Грация”, Тошкентнинг “Ганстер гёрлс”, Жосус 007, Бухоронинг “Бухороча”, Бекободнинг “Цирк-цирк-цирк” деб номланган чиқишлари, шунингдек, Самарқанд, Андижон, Наманган, Қарши, Навоий, Қибрайлик гимнастикачилар гуруҳлари чиқишлари барчанинг олқишларига сазовор бўлди.

foto(18)_41.jpg

Ёш истеъдодлар ва томошабинлар учун ўзбек эстрада юлдузлари Шаҳзода, Зиёда, ҳамда

foto(21)_33.jpg

“Саҳро” гуруҳи ўзларининг энг сара қўшиқларини ижро қилдилар. Болажонлар хонандаларни ўраб олиб, улар билан бирга куйлаб, рақсларга тушишди.

foto(29)_26.jpg

Гала-концерт якунида ҳар бир ёш категорияси бўйича (2004, 2005, 2006, 2007, 2008 йил туғилган) 1-,2-,3-ўринлар ғолиблари аниқланди ва 29 нафар турнир ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

foto(27)_25.jpg

Фонд Форум Васийлик кенгаши Раиси Гулнора Каримова барча турнир иштирокчиларини табриклади ва турнир иштирокчиларига ширинликлар ҳадя қилиб,

foto(28)_25.jpg

турнирнинг энг ёрқин чиқишлар эгалари бўлган ёш гимнастикачиларга махсус совғалар (Googoosha нинг мусиқий альбоми, Guli брендидан футболкалар ва бошқа совғалар) тақдим қилди. Совғаларни қабул қилиб олган болакайларнинг ҳаяжон ва қувончлари чексиз бўлди!

foto(31)_24.jpg

Дастур ниҳоясида ёғилган шарлар, болажонларни янада қувонтирди.

 foto(26)_26.jpg

Эслатиб ўтамиз, Мазкур лойиҳа илк бора 2008 йилнинг июнь ойида ташкил этилган бўлиб, турнир анъанавий мусобақа тарзида ўтказилади. Иштирокчилар эса мутлақо мустақил равишда ўз чиқишлари шаклини белгилашлари мумкин. Чиқиш постановкаси, мусиқа ва костюмлар эркин равишда танланади. Турнир якунига кўра, барча иштирокчилар Фонд Форум Васийлик кенгаши раиси, профессор Гулнора Каримова томонидан совға ва дипломлар билан тақдирланади. Бундан ташқари Фонд Форум уларнинг кейинги ижодий ва профессионал ўсишларида ёрдам беради ва халқаро мусобақаларда қатнашишларига ҳамда ўз истеъдодларини ривожлантиришларига имконият яратади.

foto(30)_25.jpg

Турнир якунига кўра, барча иштирокчилар Фонд Форум Васийлик кенгаши раиси, профессор Гулнора Каримова томонидан совға ва дипломлар билан тақдирланади. Бундан ташқари Фонд Форум уларнинг кейинги ижодий ва профессионал ўсишларида ёрдам беради ва халқаро мусобақаларда қатнашишларига ҳамда ўз истеъдодларини ривожлантиришларига имконият яратади. 

foto(25)_28.jpg

Турнир илк бор 2008 йил ўтказилганда, унда Ўзбекистон, Россия ва Қирғизистондан 170 нафар спортчи қатнашган эди. 2009 йилда турнирда 150 дан ортиқ болалар қатнашиб, уларни машҳур гимнатикачи, жаҳон ва Олимпия ўйинларининг кўп карра ғолиби Оксана Чусовитина баҳолаганди. 2010 йилда турнир 160 нафар ёш гимнастикачини пойтахтимизда жамлаган спорт фестивалига айланиб кетди. 2011 йилда эса совринли ўринлар учун 266 нафар ёш гимнастикачи ўзаро беллашди. 2012 йилда 200 га яқин иштирокчи ўз чиқишларидан баҳраманд этди.

foto(22)_32.jpg

Яқин йилларда бадиий гимнастика Ўзбекистонда тобора оммалашмоқда. Бугунги кунда спортнинг ушбу тури билан республикамиз бўйлаб 10 000 нафар қиз шуғулланяпти. Тошкент ва вилоятлар бўйлаб бадиий гимнастика бўйича спорт марказлари очилган. Улар орасида Фонд Форумнинг “Чемпионлар форуми” замонавий спорт мажмуаси, “Форум юниор спорт” болалар спорт мажмуасини алоҳида таъкидлаб ўтиш мумкин. Бу ерда ёш спортчилар бадиий гимнастика, ушу ва бошқа спорт турлари бўйича мамлакатимизнинг етакчи мураббийлари қўлида шуғулланадилар.

 

Ёш гимнастикачилар нафақат юртимиз, балқи халқаро миқёсдаги мусобақаларда ҳам улкан ютуқларга эришмоқдалар. Жумладан, Москвадаги “Baby Cup” халқаро турнирида Фонд Форум қошидаги “Форум юниор спорт” болалар спорт мажмуаси гимнастикачилари совринли ўринларга сазовор бўлдилар. 2009 йилда мажмуа тарбияланувчилари Латвия, Россия, Польша, Германия, Белорусда ўтказилган турли даражадаги халқаро мусобақаларда совринли ўринлар ва медалларни қўлга киритишди. 2010 йилда эса “Форум Юниор спорт”нинг 2 нафар тарбияланувчиси ISCA (Бадиий гимнастика бўйича спорт клублари халқаро уюшмаси) президенти совринлари учун Москвада ўтказилган халқаро турнирда иштирок этишди ва кучли ўнталик сафидан ўрин олишди. 2011 йилда Қозоғистонда ўтказилган Алия Юсупова соврини учун бадиий гимнастика бўйича халқаро турнирда 2- ва 3-ўринларни забт этишди. Шунингдек, ёш гимнастикачиларимиз “Дюймовочка” халқаро турнири (Тошкент шаҳри) ва Бухородаги “Голубые купола” очиқ турнирида (Самарқанд шаҳри) мунтазам иштирок этиб, юқори поғоналарни эгаллаб келишмоқда.

foto(9)_75.jpg

Хонанда Шахзода: - Ҳозир - “Кичкинтой” (“Baby”) болалар халқаро очиқ турнирида иштирок этаётган болажонларнинг ёрқин чиқишларини кўриб, таассуротларимни шунчаки таърифлаб бера олмайман! Жуда ҳам ажойиб чиқишлар! Уларнинг чиқишларини кўриб завқланяпман. 4-5 ёшли болажонларни шунчалик маҳорат билан рақсга тушишлари, шу билан бирга ўз актрисалик маҳоратларини намойиш қилишлари ва қолаверса, гимнастик ҳаракатларни маҳорат билан амалга ошираётганлари, таҳсинга сазовор, деб ўйлайман!

 foto(11)_63.jpg

Нигора Полвонова Қорақалпоғистон Республикаси “ММ Денс” гуруҳи ва “Грация” дуэти: - “Кичкинтой” (“Baby”) болалар халқаро очиқ турнирига 2008 йилдан буён фаол қатнашиб келмоқдамиз. Гуруҳимиз иштирокчиларининг ёши 5 ёшдан 9 ёшгача. Гуруҳимиз иштирокчилари бир неча бор турнирда ғолибликни қўлга киритишган. Улар ҳар йили бу турнирни сабрсизлик  билан кутишади. Бу турнир улар учун ҳақиқий байрам каби, алоҳида тайёргарлик кўришади. Чиқишлар, рақслар тайёрлашади.

 foto(32)_23.jpg

Шоира Ғайбуллаева 4 ёшли Гулсанам Мусурмонқулованинг онаси Сирдарёдан: - Қизим Гулсанам 2 йилдан буён гимнастика билан шуғулланади ва “Кичкинтой” (“Baby”) болалар халқаро очиқ турнирига қатнашиб келмоқда. Бу йил ўз ёши бўйича, дипломни қўлга киритди. Қувончимиз чексиз, бу каби турнирлар, танловларни кўплаб ўтказилиш тарафдоримиз.

 foto(33)_24.jpg

Ангелина Ягофарова 9 ёшда Тошкент шаҳридан: - Ҳозир айни пайтда қувончим чексиз! Негаки, Фонд Форум Васийлик кенгаши Раиси Гулнора Каримова қўлларидан совғани қабул қилиб олиш мен учун жуда катта қувончли воқеа! Тўғриси, аввалига “Гангстер гёрлс” деб, биз намойиш қилган номер номи айтилганида, қувончдан ҳаттоки ишонмай шок ҳолатига тушиб қолдим, десам ҳам бўлади. Бориб, совғани қабул қилиб олганимдаги қувончни эса, таърифлай олмайман!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

foto(24)_29.jpg

 

 foto(16)_50.jpg

 

foto(17)_46.jpg

 

foto(14)_53.jpg

 

foto(15)_51.jpg

 

foto(12)_59.jpg

 

foto(13)_57.jpg

 

foto(8)_88.jpg

 

foto(10)_70.jpg

 

 

foto(6)_101.jpg

 

foto(7)_97.jpg

 

foto(2)_153.jpg

 

foto(3)_132.jpg

 

foto(1)_170.jpg

 

foto(4)_116.jpg