FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЭЪТИРОФ” МУКОФОТИ ҲАҚИДА ШОУ БИЗНЕС ОЛАМИ ВАКИЛЛАРИ ФИКРЛАРИ! 21.12.2014 15:22

IMG_6429_новый размер

“Ниҳол” мукофоти совриндори Улуғбек Раҳматуллаев “Йилнинг энг яхши эстрада хонандаси” номинациясида номзодлардан бири:

- “Эътироф 2014” мукофотига номзоди қўйилганларни барчаси менинг дўстларим, уларни барчасини бу мукофотга муносиб, деб биламан. Лекин, агар ҳақиқатдан сарҳисоб қиладиган бўлсак, менимча, Алишер Файзга овоз бераман. Чунки, Алишер Файз бу йил яхши концерт дастурини тақдим қилди, яхши қўшиқлар яратди. Аёл эстрада хонандалардан ҳам, муносиб деб билганларим, кўп. Шахзодага, Дилсўзга ҳам овоз бераман! “Эътироф” бу кутилган байрам, мукофот! Бу мукофотга номзоди қўйилиш, бу байрамда иштирок этишнинг ўзи бахт, деб биламан! Ҳаммага яхшилик ва омад тилаб қоламан!

 foto_(3)__новый_размер_0

Хонанда Сардор Мамадалиев “Йилнинг энг яхши эстрада хонандаси” номинациясида номзодлардан бири:

“Эътироф” бу мукофотига номзоди қўйилган барча ҳамкасбларимни қўллаб-қувватлайман! Ижод қиладиган, меҳнат қиладиган ҳар бир инсонни ҳурмат қиламан! Шунинг учун ҳам, бунга овоз бераман, ёки бу лойиқ, бу лойиқ эмас, дея олмайман! Ҳаммага омад тилайман! Чунки, “Эътироф” бу санъаткорларни, ижодкорларни юқори даражада рағбатлантирувчи мукофот! Ҳар бир меҳнат қилган, ижод қилган инсон, бу мукофотни олиш имкони бор, бу мукофотга номзодим қўйилганидан жуда ҳам хурсандман!

IMG_6958_новый размер

 

“Ниҳол” мукофоти совриндори Дилсўз “Йилнинг энг яхши аёл эстрада хонандаси” номинациясида номзодлардан бири:

“Эътироф” мукофотида “Йилнинг энг яхши аёл эстрада хонандаси” номинациясига номзодим қўйилганлиги, мен учун катта муваффақият бўлди, дея оламан! Чунки, шундай мукофотга номзодликка қўйилганликнинг ўзи бахт! Камтарона меҳнатимизни шунчалик қадрлаганликларининг ўзи, шунча зўр-зўр хонандалар бор, шунча хонандалар орасидан мени ҳам номзодликка танлаганликларининг ўзиёқ мени қувонтириб руҳлантирди! Бу бешталикка қўйилганларнинг барчаси кучли санъаткорлар! Шахзода неча йиллардан буён ижодда, ижодини ҳам, ўзларини ҳам жуда ҳурмат қиламан! Муниса Ризаева эстрадамизда ўзига хос ўзгаришлар қилиб, янгидан янги қўшиқлар яратдилар. Зиёда, Умидахон ҳам, яхши ижод қилиб келишмоқда! Зиёда оилали бўлишига қарамай, оилани ҳам, ижодни ҳам баробар олиб бормоқдалар.. Шахсан ўзим уларнинг ҳаммасига овоз берган бўлардим! Лекин, биттасини танлаш керак бўлса, менимча, Муниса Ризаевага овоз берган бўлардим!

IMG_3886_новый размер

 

Хонанда, актёр ва бошловчи Машҳурбек:

“Эътироф” ўз номи билан рағбатлантириш! Санъаткор, ижодкор, нафақат эътироф этилиш, балки “раҳмат, барака топ” деган сўздан ҳам руҳланади, ўзига илҳом олади. Шу ўринда, “Эътироф” ана шу рағбатлантиришнинг энг юқори босқичи, давлат миқёсидаги катта рағбатлантириш, деб ҳисоблайман! Барча номзодларга омад тилаган ҳолда, “Йилнинг энг яхши эстрада хонандаси” номинациясида Улуғбек Раҳматуллаевга овоз бераман! Лекин, аслида ҳамма номзодларни бу мукофотга лойиқ, деб биламан. “Йилнинг энг яхши аёл эстрада хонандаси” номинациясида эса, Дилсўзга овоз бераман!

 Cаида Вахобова

 Феруза Фаттохова