FATTOHHON.COM

« Все новости

“ХАЛҚАРО БАХШИЧИЛИК САНЪАТИ ФЕСТИВАЛИ” ОЛДИДАН! + ВИДЕО! 31.01.2019 02:22

IMG_1359

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 ноябрь “Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-3990-сонли қарорига асосан: Ўзбек миллий бахшичилик ва достончилик санъатининг ноёб намуналарини асраб-аввайлаш ва ривожлантириш, уни кенг тарғиб қилиш, ёш авлод қалбида мазкур санъат турига меҳр, ҳурмат ва эътибор туйғуларини кучайтириш, турли халқлар ўртасидаги дўстлик ва биродарлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, ижодий ҳамкорлик, маданий-маънавий муносабатлар доирасини халқаро миқёсда янада кенгайтириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан жорий йилнинг 5-10 апрель кунлари Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида ўтказилаётган Халқаро бахшичилик санъати фестивалига тайёргарлик жараёнлари бошланди!

IMG_1340

30 январь куни Ўзбекистон Давлат Амалий санъат музейида Фестивалнинг барча иштирокчиларига тарқатиладиган фото ва видеороликлар тайёрлаш учун суратга олиш ижодий жараёни бўлиб ўтди!

photo_2019-01-31_03-41-14

Мазкур жараён Вазирлик Матбуот бўлими раҳбари Мавлуда Асқархўжаева томонидан ташкиллаштирилди.

IMG_1401

Унда Ўзбекистондаги энг таниқли устоз бахшилардан Ўзбекистон Халқ бахшиси Абдуназар Бахши Поёнов, Қаҳҳор бахши Раҳимов, Бойқўчқор бахши ва Шодмон бахши иштирок этишди!

photo_2019-01-31_03-41-16

Шунингдек, “Шарқ тароналари” Халқаро мусиқа фестивали дирекцияси ижрочи директори Фарход Джураев  ва бошқалар мазкур ижодий жараёнда қатнашишди.

IMG_1374

Жараёнда фото ва видеороликдан ташқари, бахшилар Ўзбекистонда бахшичилик санъати тарихи, мазкур санъат турига бўлган эътибор ва рағбат, бахшичилик мактаблари ва уларнинг асосчилари, мазкур санъат туридаги устоз ва шогирд анъанаси ҳамда, бахшичилик санъати устаси бўлиш сир-асрорлари ҳақида сўз юритдилар.

ВИДЕО!

Fattohhon.com сайти жамоаси мазкур жараёндаги жонкуярлиги учун, Ўзбекистон Халқ бахшиси Абдуназар Бахши Поёнов, Қаҳҳор бахши Раҳимов, Бойқўчқор бахши ва Шодмон бахши томонидан алоҳида эътироф этилиб, бахшиларнинг миннатдорчилиги тарзида Fattohhon.com сайтига бағишлаб 4 сатрдан куйлаб беришди!

IMG_1366

Маълумот учун:

Ҳар қайси халқнинг азалий тарихи ва маданияти энг аввало унинг оғзаки ижоди – фольклор санъатида, достон ва эпосларида мужассам бўлиб, улар миллатнинг ўзлигини англаш, унинг ўзига хос миллий қадриятлари ва анъаналарини сақлаш ва ривожлантиришда бебаҳо манба ҳисобланади. Бахши халқ достонларини юқори, профессионал даражада  дўмбира, шунингдек, қўбиз, танбур (ва бошқа созлар) жўрлигида ижро этувчи, уларни авлоддан авлодга ўтказувчи халқ санъаткори ҳисобланади. Бахши халқ турмуши ва маданиятини, ўзи яшаб турган юрт тарихини ва чолғу чалишни билиши, куйлаш санъатини ҳам эгаллаган бўлиши зарур. Табиийки, бахши халқ достонларини ёддан билиши шарт! Бахшичилик кўпинча авлоддан авлодга ўтадиган санъат бўлиб, ҳақиқий бахши бўлиб камолга етиш учун йиллар керак бўлади. Ўзбекистоннинг Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида бахшичилик санъати ривожланган бўлиб, мазкур санъатнинг ўз мактаблари мавжуд. “Алпомиш”, “Гўрўғли”, “Тоҳир ва Зуҳра” каби миллий адабий меросимиз ҳисобланган халқ достонларини бахшилар маромига етказиб ижро қиладилар!

IMG_6452

Ёш авлодни миллий қадриятларимизга содиқ, мардонавор руҳда тарбиялашда ҳам, эзгуликка чорловчи ватанпарварликни онгига сингдириб, Ватан ҳимояси учун мард ва шижоатли бўлишга ундовчи достонлар куйчиси бўлган бахшичилик санъатининг ўзига хос ўрни бор.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

ЖАРАЁНДАН ВИДЕО!

ЖАРАЁНДАН ФОТОЛАР:

IMG_1346

IMG_E1369

IMG_E1473

IMG_6456

IMG_6409

IMG_1344

IMG_1366

 IMG_6455

IMG_1342