FATTOHHON.COM
« Все новости31 январь куни, жорий йилнинг 7 январидан 14 январига қадар Ватанпарварлик руҳиятида эълон қилинган #Mendirman хештегидаги Лойиҳа ғолибларини Тақдирлаш маросими бўлиб ўтди!
Лойиҳага халқимизнинг севимли санъаткори Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбековнинг Ватанимиз ҳимоячилари учун ўзига хос мадҳияга айланиб улгурган, мардонавор руҳдаги “Мендирман ўша” қўшиғи асос қилиб олинган эди.
Ҳозирги кунда 5-10 апрель кунлари Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида бўлиб ўтилиши кутилаётган Халқаро бахшичилик санъати фестивалига тайёргарлик жараёнлари, қолаверса зиммасидаги масъулиятли вазифа, ҳамда бугунги кундаги тадбирлар билан бандлигига қарамай Халқимизнинг севимли санъаткори Озодбек Назарбеков мазкур Тақдирлаш маросими учун вақт топа олди.
Чунки, санъаткор ҳамиша оддий халқ вакилларига ён босиб, уларни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилади.
Лойиҳа ғолибларининг “совға ҳам керак эмас, санъаткор билан кўришсак бўлди” деган самимий сўзлари ҳам бежиз эмас!
Уларни мазкур Лойиҳада иштирок этишга ундаган аслида совға ҳам эмас, қалбидаги Ватанпарварлик, ўзи туғилиб ўсган бу жаннатмакон юртга бўлган меҳр ва албатта Ватанимизнинг мард ҳимоячиларининг ўзига хос мадҳиясига айланиб бўлган мардонавор “Мендирман ўша” қўшиғини куйлаган санъаткор Озодбек Назарбековнинг самимий инсонлигидир! Улар бу сўзларини Тақдирлаш маросимида ҳам таъкидлаб, санъаткорга ўзларининг самимий фикрларини билдиришди.
Лойиҳа ғолибларини Тақдирлаш маросими кўтаринки руҳиятда ўтди!
Ҳамма ғолибларнинг қувончлари чексиз бўлди!
Озодбек Назарбеков мазкур ихтиёрий Лойиҳанинг аҳамияти ва ўрни ҳақида ўз фикрларини баён этиб, Ватанпарварлик юртимизда ҳамманинг юрак-юрагига сингиб кетганлигини айтиб, барча иштирокчилар ва ғолибларга миннатдорчилик билдиргач, Тақдирлаш амалга оширилиб, ғолибларга эсдалик совғалари топширилди!
Эслатиб ўтамиз, Лойиҳа ғолиблари:
1 ўрин - Фарғона Нефтни қайта ишлаш корхонаси ишчилари
2 ўрин - “Авторитет” Автокомплекс (Автосервис)и меҳнаткашлари
3 ўрин – Фарангиз Таштемирова Farangiz_01.07_ Ники эгаси
Уларга Телевизорлар тақдим этилди.
Ёш болалар ичида:
1 ўрин – Қорақалпоғистонлик Мирислам
2 ўрин – Жавлонбек
3 ўрин – 2 ёшли Имронахон Темурова
Уларга катта юмшоқ ўйинчоқлар тақдим этилди.
Озодбек Назарбековнинг “Мендирман ўша” қўшиғи халқимиз кўнглидан шу қадар чуқур ўрин эгаллади-ки, кўплаб ижодкорлар бу қўшиққа ҳеч қандай манфаатни ўйламаган ҳолда, ўзлари ўз талқинида қайта клип суратга олишга ҳам киришиб кетишди. Ҳаттоки, Лойиҳада оригинал қўшиққа қилинган клиплар иштирок этмайди, деб огоҳлантирилишига қарамай, ижодкорлар бу ишни самимий равишда, чин кўнгилдан амалга оширишди. Улардан бири Суннатилла Намозовни ўз талқинида суратга олган видеоклипига кучли меҳнат кетганлиги Санъаткорнинг эътиборидан четда қолмади! Озодбек Назарбеков Лойиҳадан ташқари иштирокини ҳисобга олган ҳолда, ўзгача ёндошув, ҳамда ихтиёрий жамоавий кучли меҳнат учун мазкур клип ижодкори Суннатилла Намозовни ҳам Тақдирлашни маъқул топди!
Тақдирлаш жараёнида Лойиҳанинг болалар бўйича ғолиблари “Мендирман ўша” қўшиғини Санъаткорнинг ёнида куйлаб беришди ва олқишларга сазовор бўлишди!
1 ўрин эгаси Мирислам қўшиқни ажойиб тарзда куйлаб олқиш олган бўлса,
2 ўрин эгаси Жавлонбекнинг қасамёди ҳаммани қойил қолдирди!
2 ёшли иштирокчи, 3-ўрин эгаси Имронахон Темурова санъаткорни аввалига болаларча меҳр билан ўз тилида “тоға” деб атаган бўлса, кейин эса ҳазиллашиб “менга қиз бўласанми?” деган таклифига рози бўлиб, ўзининг келажакда ким бўлмоқчилиги, орзулари ҳақида айтиб берди.
Тақдирлаш маросими якунида ҳамма иштирокчилар ва уларнинг яқинлари Озодбек Назарбеков билан биргаликда, Ватанпарварлик руҳиятидаги мардонавор “Мендирман ўша” қўшиғини куйлашди!
ВИДЕОДА!
Қалбингиздаги Ватанга меҳру муҳаббат, Ватанпарварлик руҳияти ҳеч қачон сўнмасин!
Видеолар яқин соатларда Youtube даги Fattohhon.com каналида!
Шунингдек, инстаграм тармоғидаги Fattohhoncom, Saida_Vahobova_Fattohhon.com_, Ruslan_Fattohhoncom, Fattohhoncom_videolar профилларида!
Facebook.com интернет тармоғидаги Феруза Фаттохова, Саида Вахобова профилларида!
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
Фотолар учун Бобуржон Одиловга миннатдорчилик билдирамиз
ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИДАН ФОТОЛАР!