FATTOHHON.COM

« Все новости

"ОБОД УЙИМ" ЭКОБОҒДА! ҒОЛИБЛАРНИ ТАҚДИРЛАШ... 26.06.2013 14:44

 foto_1165.jpg

 26 июнь куни соат 19.00 да пойтахтимиз Тошкентдаги Экобоғда “Ўзбекистон ННТлари Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани болаларини қўллаб-қувватлаш йўлида” хайрия акцияси ва “Ўзбекистон ҳудудий ННТларининг ижтимоий аҳамиятли лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш грант дастури”нинг 1-босқичи доирасидаги “Обод уйим” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

 foto(6)_104.jpg

Акция ташкилотчилари: Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди (ИТҚҚФ), Фонд Форум, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, “Маҳалла” республика хайрия жамғармаси.

 foto(20)_36.jpg

Акция иштирокчилари – Фонд Форум ва ИТҚҚФнинг ҳамкор ННТлари, Грант дастурининг 2013 йилдаги 1-босқичи ғолиблари, ННТларнинг ижтимоий ташаббусларини қўллаб-қувватлаётган маҳаллий ҳокимиятлар, ишбилармон доиралар ҳамда жамоат ташкилотлари  вакиллари; Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси, БМТ ТРнинг “Бандликни таъминлашда ижтимоий шериклик” лойиҳаси, халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус вакиллари, экспертлар кенгаши аъзолари, Олий Мажлис депутат ва сенаторлари, ОАВ вакилларидан иборат.

 

Боққа кираверишда, хайрия мақсадида сотилаётган махсус кўкрак нишонини харид қилиш ва ИТҚҚФ фаолиятига доир маълумотларни олиш мумкин эди.

 foto(1)_174.jpg

Тадбир доирасида бир йўла 3 та кўргазма ҳам намойиш қилинди. Биринчиси ННТ ташаббуси билан “Ўзбекистон ННТ ҳаётидан бир кун” мавзусидаги фотокўргазма бўлиб, мазкур кўргазмадаги фотосуратлар орқали, Республикамиздаги жамоат ташкилотларининг соғлиқни сақлаш, таълим, ижтимоий кўмак, маданият ва бошқа кўплаб соҳаларда олиб бораётган фаолияти ҳақида маълумотга эга бўлиши мумкин эди. Шунингдек, иккинчи кўргазма бу Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабалари ва битирувчиларининг экология мавзусига бағишланган ижод намуналари, ҳамда учинчи кўргазма, ННТ-Фонд Форум ва ИТҚҚФ грантга сазовор бўлганларнинг амалга оширган ишлари ҳақида ҳикоя қилувчи постерлар кўргазмасидир.

Тадбирни тележурналист Ойбек Рихсибеков олиб борди.

Тадбир аввалида, олдинги йилларда грантга сазовор бўлганлар ўз ютуқлари ҳақида йиғилганлар билан бўлишдилар.

 

Мазкур тадбир давомида, илк марта нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан ташкил этилган хайрия аукциони ўтказилди.

Хайрия аукционида 7 та лот қўйилди.

foto(1)_175.jpg

1. Бектемир ногиронлар жамияти васийлигида бўлган Бибинур Носирова томонидан қўлда тикилган салфетка.

foto(2)_157.jpg

2. Шаҳрисабзда яшовчи уста Саодат Низомова томонидан қўлда тикилган сумка.

foto(2)_156.jpg

3. Бектемир ногиронлар жамияти аъзоси Роза Пўлатова томонидан қўлда тикилган ёстиқ. (Ҳозирги кунда Роза ҳаёт эмас. Лекин, унинг 15 ёшли қизи Лилия Пўлатова онасининг ишини давом эттирмоқда. Лилияга Бектемир туман ногиронлар жамияти васийлик қилмоқда)

foto(4)_119.jpg

4. Моҳир уста Фаёза Шукурова томонидан қўлда ясалган сумка.

foto(8)_91.jpg

5. Самарқанд шаҳридан Диёра Ҳақназарова томонидан бажарилган пейзаж.

6. Наманган шаҳридан Латиф Садриддинов томонидан каштачилик санъатини қўллаб, нафис ўсимлик ва гуллар акс эттирилган панно.

foto(11)_66.jpg

7. Зарина Саидова томонидан юнг ва пахтадан тўқилган гилам.

Аукцион жуда ҳам қизғин ўтди, бунга мазкур хайрия аукциони олиб борувчиси Ойбек Рихсибековнинг сўзамоллиги, ҳамда аукционни ўзгача бир қизиқарли руҳда олиб борганлиги ҳам сабаб бўлди, назаримизда. 

Барча лотларга қизиқиш жуда катта бўлди ва ўз баҳосидан бир неча баравар қимматга сотилди.

Аукциондан тушган қарийб 5 миллион сўм миқдоридаги маблағга,  Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманидаги болалар боғчалари тарбияланувчилари учун ўйиноқлар харид қилинади. ННТларнинг хайрли ғоясини Hydrolife Bottlers компанияси ҳам қўллаб-қувватлади, бу компания ҳам, Мўйноқ районидаги 9 та болалар боғчаси тарбияланувчиларини, капсула шаклида, 240 тонна тоза ичимлик суви билан бепул таъминлашга аҳд қилди ҳамда, “Ўзбекистон темир йўллари” Давлат Акциядорлик Темир йўл компанияси эса, бу сувларни Қорақалпоғистонлик болаларга бепул етказиб беришга розилик билдирди.

 foto(17)_49.jpg

 

foto(5)_112.jpg

Акция Фонд Форум ва ИТҚҚФ томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Парламент комиссияси кўмагида ташкиллаштирилган “Ўзбекистон ҳудудий ННТларининг ижтимоий аҳамиятли лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш грант дастури”нинг 1-босқичи доирасидаги “Обод уйим” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими билан ўз якунига етди.

Ғолибларга грант олиш учун сертификатлар тақдим этилди.

 foto(7)_99.jpg

Обод турмуш йилига бағишланган “Обод уйим” танловининг мақсади, қишлоқ жойларда ички йўлларни таъмирлаш, аҳоли яшаш жойларига яқин ҳудудларни санитар тозалаш ва ободонлаштириш, болалар майдончаларини қуриш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, қишлоқ жойларда микротадбиркорликни ривожлантириш учун, ёшлар ва аёлларнинг саводхонлигини ошириш каби масалаларга ННТларни жалб этган ҳолда, ижтимоий инфратузилмани яхшилашдан иборатдир.

 

Танловга юртимизнинг барча ҳудудларидан 130 тага яқин лойиҳа келиб тушди. Танловнинг экспертлар кенгаши молиялаштириш учун 27 лойиҳаларни саралаб олди. Грант портфели – 350 млн. сўмни ташкил этади.

 foto(13)_60.jpg

 

foto(16)_53.jpg

Ўзбек эстрадасининг юлдузларидан Ўзбекистон Халқ артистлари Зулайҳо Бойхонова, Абдуҳошим Исмоилов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоир Қўзиев ва “Сато” гуруҳи, хонандалар Шахзода ва Нилуфар Усмонова мазкур тадбирда иштирок этишиб, ўзларининг энг сара қўшиқларини куйладилар.

 

foto(19)_40.jpg

Мавлуда Ширинова ИТҚҚФ Бошқарув раиси: - Бугун олдинги йилларда грантга сазовор бўлган ННТ лар, биз билан ҳамкорликда бошқаларни қўллаб-қувватлаш ғоялари билан чиқмоқдалар. Бугунги тадбир доирасида, масалан, ННТ лар томонидан илк бор хайрия аукциони ўтказилмоқда. Бундан тушган маблағларга эса, Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманидаги болалар боғчалари тарбияланувчилари учун ўйиноқлар харид қилиниши кўзда тутилган. Шунингдек, ҳамкорларимиздан Hydrolife Bottlers компанияси Мўйноқ районидаги болалар боғчаларининг 600 нафар тарбияланувчиларини, капсуладаги 240 тонна тоза ичимлик суви билан йил давомида бепул таъминлайди ҳамда, “Ўзбекистон темир йўллари” Давлат Акциядорлик Темир йўл компанияси эса, бу сувларни Қорақалпоғистонлик болаларга бепул етказиб беради. Шунингдек, бугунги тадбир доирасида ўтказилаётган фото кўргазмада ҳам, ННТ ларнинг олдинги йилларда қўлга киритган грантларни қандай ғояларни амалга ошириш учун сарф этганлиги ва бу ғояларнинг хайрли натижалари акс этганлигини кўриш мумкин. Бу лойиҳа ва ғояларнинг барчаси Фонд Форум,  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, “Маҳалла” республика хайрия жамғармаси ёрдамида амалга оширилмоқда.

 foto_1166.jpg

Раъно Акбарова  ИТҚҚФ координатор: - ННТ ларнинг ўзлари, Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманидаги болалар боғчалари тарбияланувчиларини қўллаб-қувватлаш ғояси билан чиқишди ва бу каби хайрли ғоялар, лойиҳалар бугунги кунда муҳим аҳамиятга эга деб ўйлайман. Бугунги тадбир доирасида, мазкур ННТ лар томонидан илк бор хайрия аукциони ўтказилмоқда. Шунингдек, фотокўргазма ташкил қилинди, уларда кўра ҳамкорларимиз билан биргаликда ННТ ларнинг барча амалга оширган хайрли ишлари ўз ифодасини топган. Бундан кўриниб турибдики, барча хайрли ғоялар, ҳамиша ана шундай ҳамжиҳатликда амалга оширилади. Шунингдек, бугунги тадбир “Обод турмуш” йилига бағишланган Фонд Форум ва ИТҚҚФ томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Парламент комиссияси кўмагида ташкиллаштирилган “Ўзбекистон ҳудудий ННТларининг ижтимоий аҳамиятли лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш грант дастури”нинг 1-босқичи доирасидаги “Обод уйим” танлови ғолибларини тақдирлаш маросимини ҳам ўз ичига олган. Мазкур танловда грантга сазовор бўлганлар ҳам, келгуси йилларда кўплаб хайрли ғояларни амалга оширадилар, деган фикрдаман.

 foto(5)_113.jpg

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоир Қўзиев “Сато” гуруҳи: - Хайрли ишни ҳар кун қилиш керак, дейишади. Мана бугун шундай хайрли бир тадбирда иштирок этяпмиз. Бу ерда Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманидаги болалар боғчалари тарбияланувчиларини қўллаб-қувватлашдек, хайрли бир лойиҳа амалга оширилмоқда. Фонд Форумнинг барча тадбирларида чин дилдан иштирок этишга ҳаракат қиламиз. Бугун ҳам, шундай хайрли лойиҳани қўллаб-қувватлаш мақсадида келганмиз. Ўз қўшиқларимиз билан инсонлар кўнглини кўтариб, биз ҳам шу каби лойиҳаларга оз бўлса ҳам, ўз камтарона ҳиссамизни қўшиш истагидамиз.

 foto(7)_100.jpg

Хонанда Нилуфар Усмонова: - Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманидаги болалар боғчалари тарбияланувчиларини қўллаб-қувватлаш ғоясини, ғоят хайрли лойиҳа деб биламан. Ҳозир хайрия аукционига ҳам гувоҳ бўлдим. Унда битта қўйилган лот мени таъсирлантирди. Бектемир ногиронлар жамияти аъзоси Роза Пўлатова томонидан қўлда тикилган ёстиқ. Бу нақшинкор безатилган ёстиқни тиккан аёл вафот этган экан. Ҳозирда унинг қизи она касбини давом эттираётганлиги ҳамда, бу аёл ўзи вафот этган бўлса ҳам, унинг меҳнатидан яралган буюм, унинг вафотидан сўнг ҳам, бошқа инсонларга, болаларга қандайдир бир хайрли манфаат келтираётганлиги таъсирлантирди! Бу билан айтмоқчиманки, инсон ҳамиша яхшилик қилиши, ҳамиша шукур қилиши, кўпроқ меҳнат қилиши, хайрли ишларни амалга ошириши керак. Буни мана шу лот эгаси бўлган аёл, ўзининг биргина меҳнати тимсолида кўрсатиб берди, назаримда. Яъни, инсоннинг хайрли ишлари, уни ҳамиша инсонларга эслатиб туради. Биз санъаткорлар ҳам, барчага яхшилик тилаймиз. Ҳамиша хайрли тадбирларда, ўз санъатимиз билан иштирок этишга тайёрмиз. Хайрли ғоялар, хайрли ишлар инсонларни ҳамиша эзгуликка чорлайди, деган фикрдаман.

 foto(6)_105.jpg

Хонанда Шахзода: - Мен хайрия лойиҳаларида ҳамиша чин кўнгилдан иштирок этаман. Бугунги хайрия тадбири ҳам охиргиси бўлмайди, деб умид қиламан. Мен Ўзбекистонда Фонд Форум ва ҳамкор ташкилотлар томонидан, кўплаб хайрли ишлар амалга оширилаётганлигидан фахрланаман, уларда иштирок этаётганлигимдан бахтиёрман. Бугунги хайрия тадбири Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманидаги болалар билан боғлиқ экан, ўйлайманки, ҳар қандай инсон бундай хайрли ғоя, лойиҳаларга қандайдир даражада бўлса ҳам, албатта ўз ҳиссасини қўшиши керак. Хайрли ишларни ҳамиша амалга ошириш керак, деб ўйлайман.

 foto(12)_62.jpg

Линда Бета Сатурна ЮНИСЕФ вакили (Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг болалар жамғармаси ижтимоий масалалари бўйича маслаҳатчи): - Бугунги тадбирни ва бу каби хайрли ғояларни қўллаб-қувватлайман! Бу каби тадбирларга ўзгача меҳрибонлик билан ёндошаман. Бу жуда катта хайрли, савоб иш! Бугун мен ўтказилган хайрия аукционида, еттинчи лот Зарина Саидова томонидан юнг ва пахтадан тўқилган гиламни харид қилдим. Бу жуда ҳам чиройли ва қийин бўлган қўл меҳнатидир. Қолаверса, бундан тушган маблағ ҳам, Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманидаги болаларни қўллаб-қувватлашга, яъни хайрияга ишлатилиши кўнглимни тоғдек кўтарди!

 Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

foto(14)_56.jpg

 

foto(15)_54.jpg

 

foto(4)_118.jpg

 

foto(18)_43.jpg