FATTOHHON.COM
« Все новости23 декабрь куни барча қулайликларга эга бўлган “Сой” ресторанининг очилиш маросими бўлиб ўтди!
Очилиш маросими, мазкур ресторанда шоу бизнеснинг қувноқ ва кўнгли очиқ актрисаси Ҳалима Ибрагимова яқинлар учун Янги йилга бағишлаб ташкиллаштирган “Ҳалима шоу”га уланиб кетди!
Байрамона безатилган “Сой” ресторанида Ҳалима Ибрагимованинг ўзи меҳмонларни чиройли кутиб олиб, совғалар тақдим қилди!
“Ҳалима шоу”ни бошловчи Босит Саримсоқов олиб борди.
Шу куни шоу бизнес оламининг кўплаб машҳур вакиллари, бу кечада меҳмон бўлиб, “Сой” ресторани маъмуриятига ўзларининг самимий тилакларини билдиришди.
Жумладан, ўзбек эстрадасининг энг севимли хонандаларидан Шахзода,
Райҳон самимий ниятлар билдиришган бўлса,
“Божалар” Жаҳонгир Позилжонов,
Сардор Раҳимхон,
Нилуфар Усмонова,
Зиёда,
“Уммон”,
“Манго”,
“Усмонзода” гуруҳлари ўзларининг ажойиб қўшиқлари билан кайфиятни янада юқори кўтаришди!
“Миллион” жамоаси вакилларидан бошловчи Даврон Кабулов, Отабек Мирзахолов, Бекзод Комилжонов, Аҳмад Темиров, Шаҳло, ҳамда актёрлар Рихситилла Абдуллаев, Улуғбек Қодиров, Умид Искандаров, Алихон, Босит Раҳматов, Азиз Умрзоқов, актёр ва режиссёрлар Жавлон Шодмонов, Муҳаммадали Искандаров, актрисалар Шахзода Муҳамедова, Зарина Низомиддинова, Сетора Алимжонова, Сўғдиёна Азимова, Муқаддас Саъдуллаева, “Мўъжиза медиа”дан Фарҳод Бадалов ва бошқалар барчани Янги йил билан табриклаб, “Сой” ресторанининг келгусидаги фаолиятига самимий сўзлар билан ривож тилашди!
“Сой”ресторанидаги “Ҳалима шоу” жуда кўтаринки кайфиятда ўтди! Айниқса, Ҳалима Ибрагимованинг Сардор Раҳимхон билан куйлаган дуэти кўплаб олқишларга сабаб бўлди!
Бу дуэт вақтида Жавлон Шодмонов билан Отабек Мирзахолов созандалар ўрнини эгаллашди!
Рестораннинг чаққон ошпазлари барча меҳмонларнинг кўнглини олиш мақсадида, энг сара таомлардан тайёрлашди.
Ҳалима Ибрагимова бошчилигидаги “Ҳалима шоу”, шоу бизнеснинг кўплаб вакилларини бир даврага тўплаб, шинамгина “Сой” ресторанида мароқли ҳордиқ чиқариб, самимий суҳбатлашишларига сабаб бўлди!
Биз ҳам “Сой” ресторанига келгуси фаолиятида омад ёр бўлишига ва исми-жисмига мос равишда мижозлар ҳам сойдек оқиб келишига тилакдошмиз!
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
Фотолар учун Шерзод Холмуродов ва
Гулига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз