FATTOHHON.COM

« Все новости

ХАЛҚАРО БОЛАЛАР ВА ЁШЛАР ТЕАТРЛАРИ АССОЦИАЦИЯСИ АЪЗОЛАРИНИНГ УЧРАШУВИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИРДАН! 19.02.2019 10:25

photo_2019-02-19_13-58-18

Тошкентда Халқаро болалар ва ёшлар театрлари Ассоциацияси аъзоларининг учрашувига бағишланган тадбир ўтказилди.  Мазкур тадбир Ўзбекистон Давлат ёш томошабинлар театри ташкил этилганлигининг 90 йиллиги билан ҳамоҳанг равишда ўтказилиб,

photo_2019-02-19_13-58-12

унда  Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков, “АССИТЕЖ – Ўзбекистон” ижодий тузилмаси раҳбари, Ўзбекистон Давлат ёш томошабинлар театри директори Зулфия Ҳамраева  ва бошқа масъул шахслар сўзга чиқиб, болалар учун бадиий етук саҳна асарлари яратиш, театр соҳаси вакиллари зиммасига катта масъулият юклашини таъкидлаб ўтишди.

photo_2019-02-19_13-58-08

Халқаро болалар ва ёшлар театрлари Ассоциaциясига, 2018 йил Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри негизида “АССИТЕЖ – Ўзбекистон” номи билан мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган барча болалар театрлари аъзо бўлишган.  

photo_2019-02-19_13-57-55

Анъанага кўра, ташкилотга янги аъзо бўлган мамлакатда Халқаро болалар ва ёшлар театрлари Ассоциациясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилади. Юртимизда бошланган “АССИТЕЖ тадбири” доирасида спектакллар намойиши, уларнинг муҳокамаси ва болалар театри олдида вужудга келган долзарб муаммоларни ҳал қилиш учун семинарлар, суҳбатлар ва ижодий мулоқотлар ўтказилмоқда.

photo_2019-02-19_13-58-22

Тадбирлар давомида Ўзбекистон Давлат ёш томошабинлар театри, Ўзбекистон Давлат ёшлар театри ва Ўзбекистон Давлат қўғирчоқ театри томонидан тайёрланган бир қатор спектакллар намойиш этилиб, асосий анжуман “Болалар спектаклларида томошабинларнинг ёшларини чегаралаш тамойиллари” мавзусини ўз ичига олган.

photo_2019-02-19_13-58-15

“АССИТЕЖ – Осиё 2019” конференциясида Хитой, Жанубий Корея, Япония, Ҳиндистон, Озарбайжон, Бельгия, Грузия, Исроил, Покистон, Россия, Эрон, Шри-Ланка, Беларусь, Мўғилистон каби давлатлардан вакиллар  ҳам иштирок этмоқдалар.

photo_2019-02-19_13-59-10

photo_2019-02-19_13-58-25

photo_2019-02-19_13-58-32

photo_2019-02-19_13-59-02

photo_2019-02-19_13-58-28

photo_2019-02-19_13-58-40

photo_2019-02-19_13-58-36