FATTOHHON.COM
« Все новостиЖорий йилнинг 22 февраль куни соат 10:00 да Ўзбек Миллий Академик Драма театрида Э.Хушвақтовнинг “Чимилдиқ” спектакли янгидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги қошидаги Бадиий кенгашга ва Ўзбек Миллий Академик Драма театри Бадиий кенгашига, ҳамда бир нечта томошабинлар эътиборига ҳавола этилди.
Спектаклда роллар аъло даражада ижро қилинди. Спектакль 1 соату 40 дақиқа давом этди ҳамда, спектаклдан сўнг, Бадиий кенгаш аъзолари мазкур спектаклни муҳокама қилиб, бир овоздан “қабул қилинсин” деган қарорга келишди.
“Чимилдиқ” спектакли саҳналаштирувчи режиссёрлар Ўзбекистон Халқ артисти, Давлат мукофоти совриндори, профессор Турғун Азизов ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Нодира Махмудова томонидан саҳналаштирилди. Рассом Ўзбекистон Давлат арбоби Бахтиёр Тўраев.
Спектаклда ролларни халқимизнинг севимли актёр ва актрисалари ижро қилишмоқда. Жумладан, Бош янга ролида Ўзбекистон Халқ артисти Дилбар Икромова, келин ролида Нигина Анорбоева, Куёв ролида Аваз Қодиров ва Собир Отажонов, шунингдек, ролларда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Гулчеҳра Иброҳимбекова, Ҳожиакбар Комилов, Фарҳод Абдуллаев, актрисалар Феруза Бобоёрова, Зилола Набиева, Зебинисо Холиқова, актёрлар Ўткир Менглиев, Шарофиддин Музропов ва бошқалар...
Мазкур Спектакль 2 ва 7 март кунлари Ўзбек Миллий Академик Драма театрида намойиш этилади.