FATTOHHON.COM

« Все новости

“MEDIMAX” ХАЛҚАРО ТИББИЁТ АГЕНТЛИГИ ОЧИЛИШИ МАРОСИМИ ВА ИЛМИЙ АНЖУМАНДАН! 24.02.2019 00:05

Photo (5)

23 февраль куни Тошкентдаги «Hotel Wyndham Tashkent» да  “MEDIMAX” ХАЛҚАРО ТИББИЁТ АГЕНТЛИГИ нинг очилиш маросими, ҳамда “Кўкрак бези саратони” мавзусида илмий Анжуман бўлиб ўтди.

Photo (3)

Photo (1)

Анжуман давомида Стамбул Онкология клиникасидан Радиолог профессор доктор Нури Тасали, Радиолог профессор доктор Левент Челик, Онкопластик жарроҳлик бўйича мутахассис Жем Йилмаз “Кўкрак бези саратони” хасталигини даволаш усуллари, радиология ва онкопластик жарроҳлик, даволанишнинг янги технологиялари, ҳамда даволаш борасидаги тажрибалари ҳақида маъруза қилиб, йиғилганларнинг ҳамма саволларига атрофлича жавоб беришди.

Photo (6)

Photo (2)

“MEDIMAX” халқаро тиббиёт агентлигининг мақсади, Ўзбекистон ва Туркия давлатлари ўртасида кўприк вазифасини бажарган ҳолда, Туркияга даволаниш учун бормоқчи бўлган беморларга тўғри йўл кўрсатиб, зарурий маслаҳатларни бериб, уларни тўғри даволаниш учун йўллашдан иборат.

Photo (9)

Photo (8)

“MEDIMAX” халқаро тиббиёт агентлиги раҳбарлари Шукрона Жўраева ва Мадина Мирзиёева.

Photo (11)

Тўғри ва сифатли даволаниш истагида бўлган инсонлар, “MEDIMAX” халқаро тиббиёт агентлигига бемалол мурожаат қилишлари мумкин.  

Саида Вахобова

Photo (10)

Photo (4)