FATTOHHON.COM

« Все новости

ГЎЗАЛЛИК САНОАТИ КЎРГАЗМАСИ... “ГЎЗАЛЛИК ДУНЁНИ ҚУТҚАРАДИ.” 27.06.2013 13:34

 

foto(15)_55.jpg

“Гўзаллик дунёни қутқаради.” Инсон, гўзалликсиз яшай олмайди. Гўзал бўлиш учун эса, албатта гўзаллик воситалари зарур.

foto(11)_67.jpg

Гўзаллик саноати кўргазмаси вакиллари ҳам, буни инобатга олган ҳолда, ўзларининг энг яхши маҳсулотларини, 27-29 июнь кунлари Тошкент шаҳридаги “Ёшлар ижод саройи”да намойиш этмоқдалар.

 foto(12)_63.jpg

Ташкилотчилар: Ўзбекистон халқ табобати уюшмаси, “Аёллар кенгаши” РЖБ, ҳамда “ExpoPosition” МЧЖ.

foto(8)_92.jpg 

Ўз ишини 27 июнь куни бошлаган кўргазма, 28, 29 июнь кунлари ҳам соат 11.00 дан 17.00 га қадар, Ёшлар ижод саройида ўз ишини давом эттиради.

 foto(4)_120.jpg

BeautyExpo Uzbekistan’2013 кўргазмасида иштирок этиш учун жаҳоннинг 11 давлатидан (Ўзбекистон, Греция, Исроил, Ҳиндистон, Польша, Россия, АҚШ, Туркия, Украина, Швейцария, Франция) жами 45 та компания таклиф этилган бўлиб, гўзаллик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ўзбек компанияларидан “Сезам” ва “Меҳригиё” компаниялари маҳсулотлари ҳам намойиш қилинмоқда.

 foto(16)_54.jpg foto(6)_106.jpg

Гўзаллик воситалари ичида энг кўп эътироф ва қизиқишларга сазовор бўлаётгани эса, шубҳасиз “GULI” бренди табиий косметика воситалари тўпламидир.

foto(17)_50.jpg

Ундаги “Mysterieuse” ва “Victorious” парфюмлари ўзларининг нафис ифори билан, барчанинг диққатини ўзига жалб этмоқда.Қадимий Шарқ анъаналари ва пардоз маҳсулотлари самарасига бўлган замонавий талаблар GULI табиий косметика воситалари тўпламида мужассам.

foto(14)_57.jpg

Guli брендининг ўтмишнинг вақт синовларига дош берган гўзаллик рецептларига асосланган мойлари, ниқоблари, скраб, турли совун навлари, ифорли шамлар ва чойлар табиий гўзалликни сақлаб қолиб, саломатликни яхшилайди, қалбга қувонч бағишлайди.

 foto(5)_114.jpg

Гўзаллик кўргазманинг мақсади – гўзаллик соҳасидаги энг сўнгги ютуқларни намойиш этиш, даволашнинг табиий усулларига аҳолининг қизиқишини ошириш, табиий маҳсулотлар асосида яратилган парвариш воситаларини кўпайтириш, тажриба алмашиш, халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашиш ҳамда мамлакатимиз истеъмол бозорини янгилашдан иборатдир.

 foto(13)_61.jpg

Кўргазмада табиий дори воситалари, косметология маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи компаниялар, спа-салонлар ҳамда косметология ва сартарошлик санъати соҳалари мутахассислари жамланган бўлиб, BeautyExpo’2013 доирасида малакали мутахассислардан сартарошлик санъати, безак косметикаси ва тирноқ дизайни бўйича, маҳорат дарслари ва семинарлар ҳамда,

foto(3)_136.jpg

турмаклар шоуси ҳам ташкил этилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон халқ табобати уюшмаси стенди ёнида табиблар маслаҳатларини олиш мумкин.

 foto(7)_101.jpg

Кўргазма бўлимлари: - доривор ўсимликлар, дори моддалари; гомеопатия (биологик фаол моддалар, фармацевтик препаратлар); фитотерапия, гиёҳлар билан даволаш, эфир мойлари, совунлар, ифорлар; гўзаллик ва саломатлик ускуна ва жиҳозлари; спа-салонларнинг соғломлаштирувчи хизматлари; даволашнинг табиий муқобил услублари (натуропатия), соғлом озиқ-овқат маҳсулотлари; табиий даволовчи воситалар; безак косметикаси ва атторлик моллари; гўзаллик салонлари ва фитнес марказлари учун ускуналардан иборат.

 foto(1)_176.jpg

Қолаверса, кўргазмада намойиш қилинаётган гўзаллик маҳсулотларини бевосита харид қилиш ҳам мумкин.

foto_1167.jpg

 

foto(9)_79.jpg

 

foto(10)_74.jpg

Бундан ташқари, пластик жарроҳлик клиникаси ходимларининг хизматлари билан танишиб, улардан ҳам зарурий маслаҳатлар олиш, шунингдек, гўзалликнинг сўнгги усулларидан бўлган татуаж борасида ҳам, янгиликлардан бохабар бўлиш, шунингдек, турли спа ва гўзаллик салонлари ходимларининг иш услублари билан ҳам танишиш мумкин.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

foto(2)_158.jpg