FATTOHHON.COM
« Все новости
24 декабрь куни “Дедеман” меҳмонхонасида Юлдуз Усмонованинг “Сен учун” янги мусиқий альбомининг тақдимоти бўлиб ўтди!
Мазкур тақдимот Юлдуз Усмонованинг умр йўлдоши Мансурбек томонидан ташкиллаштирилди.
Тақдимот концерт тарзида бўлиб, унда санъаткор янги мусиқий альбомдан ўрин олган тароналаридан куйлади ва ҳар бир таронанинг яралиши, мазмунига изоҳлар бериб, ўз фикрларини билдириб ўтди!
Тақдимот давомида устоз актёрлар Ёдгор Саъдиев, Эркин Комилов, устоз санъаткорлар Фаррух Зокиров, Хайрулла Лутфуллаев, Тальат Сайфутдинов ҳамда сўз устаси Обид Асомовлар сўзга чиқишиб, Юлдуз Усмонованинг ўзбек санъатига қўшган буюк ҳиссаси ҳақида айтиб, алоҳида таъкидлаб ўтишди.
Тақдимотнинг ажойиб совғаларидан бири бу шубҳасиз, Юлдуз Усмонова ва Нилуфар Усмоновалар ижросидаги “Таманно” дуэти бўлди!
Тақдимот концертга кўплаб хонандалар ҳам меҳмон сифатида ташриф буюришди!
Юлдуз Усмонованинг фан-клуби ҳам, санъаткорни қўллаб-қувватлаб, олқишлаб туришди!
Тақдимот кўтаринки руҳда ўтди!
Фотолар учун Равшан Дадабоевга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз