FATTOHHON.COM
« Все новости
Ўзбек миллий материаллари кундан-кунга бутун дунёда оммалашиб бориб, ҳозирда жаҳоннинг турли таниқли дизайнерлари уларга қайта-қайта мурожаат қилаётганлиги сир эмас. Жаҳонга машҳур дизайнерларнинг “ўзбекча услуб”дан фойдаланаётгани, Art Week Style.uz лойиҳасининг ўзбек миллий модасини нақадар самарали тарғиб этаётганидан далолат бермоқда.
Америкалик дизайнер Кайт Брюстер “Resort Collection 2014” коллекцияси намойишида ўзбек миллий материалларидан фойдаланди. У аввал ҳам, ўз коллекцияларида ўзбек миллий материалларидан фойдаланган, бунга “Collection Fall 2013” коллекциясини мисол келтириш мумкин. Унинг айтишича, 2011 йил октябрь ойида Art Week Style.uz санъат ҳафталиги вақти, Ўзбекистонга қилган сафари унга катта илҳом бағишлаган. Мазкур либослар намойиши, Нью-Йоркнинг машҳур Casa La Femme ресторанида бўлиб ўтди. Намойиш этилган либослар орасида айнан Фонд Форум томонидан тақдим этилган ўзбек миллий материалларидан тайёрланган либослар айниқса, кўпчилик эътиборини жалб қилди.
Оқ-қора атласдан тикилган аёллар (тилларанг белбоғли) ва эркаклар либоси, ҳамда пушти атласдан тикилган аёллар либоси, намойишда барчанинг ҳайратига сабаб бўлди.
Либослар намойишида “Атлантанинг ҳақиқий уй бекалари” сериали актрисаси Синтия Бейли, “Терминатор: халоскор албатта келади!” фильми продюсерлари Виктор Кубичек ва Дерек Андерсон, комик актёр, “Эмми” мукофоти совриндори Энди Сэмберг ва ёзувчи Беатрикс Ост каби машҳурлар ҳам меҳмон сифатида иштирок этдилар.
* * * * * * * * * *
Сўнгги 10 йил ичида номлари дунёга машҳур бўлган қатор дизайнерлар ўзбек миллий материали бўлмиш адрас нақшини ҳам ўз коллекцияларида ишлата бошладилар. Roberto Cavalli 2014 коллекциясида ҳам, адрас нақшларини кўриш қувонарли ҳолдир.