FATTOHHON.COM
« Все новости
ЖАСУР ҒОЙИПОВНИ ТАБРИКЛАЙМИЗ! 25.12.2014 22:38
26 декабрь куни “Яккасарой” ресторанида хонанда Жасур Ғойиповнинг бахт тўйи бўлиб ўтди!
Куёв ва келин Тоҳир Содиқовнинг “Кел яшайлик биз бирга” қўшиғига рақсга тушишди!
Шахзоданинг қўшиқларига рақсга тушмаган одам қолмади ҳисоб.
Актёр Акбархўжа Расулов эса, куёв ва келин учун меҳмонлардан махсус видеотабрикли интервьюлар тайёрлади.
Тўй кўтаринки руҳда ўтди!
Жасур Ғойипов ва Ферузахонга чексиз бахт-саодат, омад ва қувончлар ҳамроҳ бўлишини, келажакда шириндан ширин фарзандларга ота-она бўлиб, биргаликда қўша қаришларини, ҳамиша энг бахтли оилалардан бўлишларини тилаймиз!
Бахт тўйингиз муборак бўлсин!
БАТАФСИЛ ФОТОЛАР ЭРТАГА!





